Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида пойтахтимизнинг Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй-жой қурилади. Жорий йилда уларнинг 66 таси Мустақиллик байрами арафасида 2,5 мингдан ортиқ оилага топширилиши режалаштирилган эди. Бироқ қурилиш ишлари белгиланган муддатда тўлиқ якунланмади.
Бунинг асосий сабаби нимада? Нега уйлар ўз вақтида эгаларига берилмади?
— Бизга дахлдор бўлмаган баъзи сабабларга кўра, қурилиш ўз вақтида тугалланмади, — дейди Тошкент шаҳар бош архитектори Асомиддин ТОЖИЕВ. — Аниқроғи, Сергели туманининг ер ости сув сатҳи юқорилиги қурилишни мураккаблаштирди. Бундан ташқари, лифт ўрнатиш ҳам анча вақт талаб этадиган жараён. Боз устига, уни ўрнатадиган мутахассис кам. Муддат кечиктирилишига таъсир ўтказган асосий омиллар шу.
Қолаверса, бу ҳудудда кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилди. Айни пайтда пардозлаш ишлари кетмоқда. Агар квартиралар ўз эгаларига топширилганда бу ердаги ободонлаштириш ишларига ноқулайлик туғдирарди. Мазкур ишлар шу йил охирига қадар тўлиқ якунланади ва хонадонлар ўз эгаларига топширилади.
— Кейинги пайтларда одамлар орасида «Тошкент вилоятининг Зангиота ва Қибрай туманлари Тошкент шаҳрига қўшилар экан», деган миш-миш юрибди. Бу гап ҳақиқатга қанчалик яқин?
— Албатта, бу режа Тошкент шаҳрининг бош лойиҳасида бор. Қайси жой ва қанча ер шаҳар ҳудудига ўтиши аниқ белгиланган. Шуни айтишим мумкинки, шаҳар шимол томонга кенгаймайди. Зангиота тумани катта бўлгани учун у иккига ажратилиб, ярмига Тошкент тумани мақоми берилди. Пойтахтимиз эса аста-секинлик билан Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ томонга қараб катталашади. Ҳозир шу лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
Ғуломжон МАЪМУР ўғли
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔118
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔116
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔113
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил