Давр нафаси      Бош саҳифа

Электр  поезд  осмонда  юради

— Тошкентнинг ҳалқа йўли бўйлаб электр поезд йўли қурилиши бошландими?

Ойбек НУРМАНОВ, Тошкент шаҳри

— Қурилишнинг дастлабки лойиҳасида темир йўл ерда қурилиши керак эди, — дейди «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Бош менежериБош муҳандиси Ҳусниддин ­ҲОСИЛОВ. — Унга кўра, бир нечта бино, аҳоли уйлари бузилишига тўғри келган. Лекин давлатимиз раҳбари мазкур ҳалқа йўли энг сўнгги замон талабларига жавоб берадиган даражада бўлишини, йўлнинг устида, ердан бир неча метр баландликда, ҳеч қандай транспорт йўллари билан кесишмайдиган, қатнов қисмига халақит бермайдиган ва аҳоли уйлари, савдо шохобчалари ҳамда бошқа биноларга зарар етказмаган ҳолда қурилиши лозимлигини таъкидлади.

Шунинг асносида янги лойиҳа ишлаб чиқилди ва давлатимиз раҳбари уни тасдиқлади. Насиб этса, ноябрь ойида учта устун қуриб битказилади ва агарда у маъқулланса, қолган қисми ҳам шу тарзда давом эттирилади. Темир йўл жуда чиройли ва ҳашаматли бўлади. Фақат қурилиш босқичма-босқич амалга оширилади. Режага кўра, ҳалқа йўлини йиғиш 2021 йилга қадар давом этади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔118

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар