Ҳар қандай давлатнинг барқарор ривожланиши энергетика тармоғида қайта тикланувчи энергия манбаларидан қай тариқа фойдаланишига боғлиқ.
— Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларидан, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда, — дейди Ўзбекистон Фанлар академиясининг «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бошқармаси Материалшунослик институти директори Илҳом ОТАБОЕВ шу мавзудаги матбуот анжуманида. — Институтимиз таркибида 1000 кВт қувватли Катта Қуёш сандони илмий объекти мавжуд. У автоматлаштирилган бошқариш тизимли мураккаб оптик комплекс бўлиб, юқори зичликдаги стационар нурланиш оқимини шакллантиради. Сандон базасида мужассамлашган қуёш нурларининг моддалар билан таъсири, оловбардош материалларни синтез қилиш жараёнлари ўрганилади. Институтда ишлаб чиқаришга мўлжалланган «Керамика» цехи фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда Қуёш сандонида синтез қилинган материаллар асосида турли керамик буюмлар тайёрланмоқда.
— Ушбу маҳсулотлар қайси тармоқларда фойдаланилади?
— Оловбардош керамик материаллардан тиббиёт, энергетика, нефть-газ, енгил ва электротехника саноати учун зарур буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Мисол учун, улар асосида юқори ҳароратли иситгичлар, газ горелкалари, тиббиёт учун нурланиш манбалари ва стерилизация асбоб-ускуналари, энергия тежамкор қуритиш қурилмалари, енгил саноат учун ип йўналтиргичлар, энергетика соҳаси учун изоляторлар ишлаб чиқарилмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллий хомашё ва техноген чиқиндилар асосида керамик пигментлар (рангловчи моддалар) олинмоқда. Улар керамик плиткалар, пластик ва бўёқлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Илгари тешилган қозонни керакли устахонага олиб бориб, ямаб-тузатиш, кейин яна қайтариб олиб келиб, ўрнатиш лозим эди. Бу эса кўп вақт ва харажат талаб қиларди. Ҳозир эса «Керамика» цехида кўмир ёқадиган электростанция ускуналарини абразив ейилиш ва коррозиядан ҳимоя қилиш учун композицион қатламлар ишлаб чиқарилмоқда. Улар ёрдамида қозон турган жойида ямалади.
— Институтда қуёш қурилмалари ва керамик материаллар соҳасида қандай изланишлар олиб борилмоқда?
— Одатдаги қуёш қурилмаларининг иш ҳарорати 380-400 даража. Ушбу ҳарорат 550-600 даражагача кўтарилса, қурилмаларнинг самарадорлиги кескин ошади. Шу боис ҳароратни кўтариш устида иш олиб бормоқдамиз. Шунингдек, янги иссиқлик йиғадиган материаллар, махсус ҳимоя қатламлар ихтироси бўйича илмий изланишлар қилинмоқда. Яқин кунларда кимё саноати учун керамик нанокатализаторлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Дилроз АБРАЕВА
ёзиб олди.
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔63
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔192
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔183
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил