Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Адиб Абдуқаҳҳор Иброҳимовдан ҳикоя

​​​​​​​Тоғасига келин бўлган қиз ва аммасига куёв йигитнинг қисмати

Бундан чорак аср аввал ўз даври учун жуда катта тўй бўлди. Катта дўконнинг директори Шофайзқулоқ маҳалласида яшовчи синглисининг қизини келин қилди, яъни қиз тоғасига келин бўлди, йигит аммасига куёв бўлди — «қўйнидан тўкилса — қўнжига» қабилида иш тутилди. Ёш оила бешта фарзанд кўришди, тўрт қизу бир ўғил. Аввалига ака-сингил қудалар «яқин қариндошлараро никоҳдан соғлом фарзандлар туғилаверар экан, мана исботи», деб ўз қилмишларини оқлашди. Лекин орадан йиллар ўтгач, қон яқинлиги ўзининг салбий натижасини кўрсатди. Тўнғич қизда суяк мўртлиги касаллиги авж олиб, юролмай тўшакка михланиб қолди. Иккинчи қизни қарши қуда бўлиб, аммасининг ўғлига узатишган эди, икки-уч йилдан бери фарзандли бўлмагани учун ака-сингил ўртасига совуқчилик тушибди, деб эшитдик. Учинчи фарзанд — ўғилни уйлантирмоқчи эдилару, лекин келин топилмаяпти, тушунган ота-оналар бу хонадонга қиз беришга чўчишяпти, сабаби — оиладаги бешинчи фарзанд — кенжа қизнинг оёғи қийшайиб бораётган экан…

Озод ва обод Ватан ёшлари қандай бўлишлари керак?

Бу саволга Биринчи Президентимизнинг халқимиз ўртасида машҳур бўлиб кетган «Фарзандларимиз биздан кўра, кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!» деган даъваткор сўзлари жавоб. Марра жуда-жуда баланд қўйилди. Шу боис натижалари ҳар биримизни қувонтирмоқда.

Собиқ совет мактаби амалда ёшларни бахтли ҳаётга тайёрламас эди. Далил: 100 та мактаб битирувчисидан 90 таси мактабни тугатиб, ҳунарсиз, бекорчи, кўчабезори бўларди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бунга чек қўйди. Бугунги битирувчилар сентябрь ойида ё биринчи маошини, ёки биринчи стипендиясини олади.

Одамнинг шакли ўзгармайди, моҳияти-чи?

Антропологларнинг гувоҳлик беришича, одамнинг ташқи кўриниши кейинги 40000 йилдан буён ўзгармасдан келмоқда. Инсоннинг биологик эволюцияси тугади. Лекин унинг маънавий эволюцияси чексиз. Энди тарбия инсонни камолотнинг янги марраларига кўтариб, ўзгартира боради. Чунки педагогик  нуқтаи назардан ҳар бир инсон — ўз ҳаёти давомида олган тарбиянинг маҳсули. Демак, тарбия фарзандимизнинг, оиламизнинг, Ўзбекистонимизнинг, инсониятнинг келажагини ҳал қилувчи омилдир.

Тарбиянинг макони ва замони

Тарбиянинг макони бўлади. Ал-адаба китобларида ҳам улар ёзилган макон «кўриниб» туради. Бу табиий, чунки қўлингиздаги китобни ўқиган, ушбу китоб асосида ўтказилган тренингларда иштирок этган ота-оналар реал макон — туман, шаҳар ёки вилоятда яшайди. Ана шу маҳаллий хусусият акс этмаса, берилаётган тавсияларни қўллаш қийинлашади.

Шундай бўлмаслиги учун  китобни ХХI асрдаги, мустақил Ўзбекистондаги ҳаёт талабларидан келиб чиқиб ёзишга ҳаракат қилдик. Ҳозирги замон — сокин йиллар эмас. Глобаллашув, ҳаёт ўта тезлашган, таҳликали, мураккаб замон.

ХХI аср илгари бобо-момоларимиз дуч келмаган тарбиявий вазифаларни, талабларни олдимизга қўймоқда. Замон талабларини сезмасдан, нуқул бобо-момоларимиз билган нарсаларни такрорлаб яшайверсак, тарбиямиз замондан орқада қолади. Масалан, боламизга интернетдан фойдаланишни ўргатиш учун аввал ўзимиз билишимиз керак. Ўзимиз билмасак, Poliglot, Skype дастурларидан фойдаланишга боламизни қандай қизиқтирамиз? Янги замон, глобаллашув бобо-момоларимиз билган удумларни ҳам, улар билмаган янги, замонавий тарбиявий билим ва технологияларни ҳам қўллашимизни талаб қилмоқда. Бунинг учун замонавий ота, замонавий она бўлишимиз талаб этилмоқда. Демак, модернизация ҳар биримизга, ҳар куни керак.

Эътибор — тарбияга пойдевор

Баъзи ота-оналарнинг эътиборсизлиги туфайли фарзандлари улардан олган пулларини интернет клубларда бефойда ўйинларга тўлаб, ўзларига зарар сотиб олмоқда.

Эътиборли ва педагогик билимга эга бўлган ота-оналарнинг фарзандлари эса шу вақтини фойдали ишга сарфлаб, ўзбек тилини тушунадиган роботлар яратди; жаҳоннинг манаман деган компьютер технологиялари корпорацияларининг (масалан, Applе) илтимосларига кўра улардан буюртма олиб, компьютер дастурларини ишлаб чиқишмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔39

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔96

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 39    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 96    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар