Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилЁғоч кесадиган арра, кир ювиш машинаси ёки автоуловнинг олд ойнасини тозалайдиган чўткани аёл киши яратганини билсангиз керак. Бугун мамлакатимизда ихтирочи аёлларни қўллаб-қувватлаш учун илк қадам ташланди.
Куни кеча Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ихтирочи аёллари уюшмаси томонидан «Иқтисодиётимиз тараққиётида ихтирочи хотин-қизларнинг ўрни» мавзуида матбуот анжуманида қатнашдим. Қўмита томонидан ихтирочи аёллар уюшмаси ташкил этилгани муносабати билан «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» I Республика танловини ўтказиш эълон қилинди. Унда олималар, иқтидорли талаба ва ўқувчи-қизлар, муҳандис, ихтирочи, рационализатор аёллар, конструкторлар ўз инновацион лойиҳалари билан қатнашиши мумкин бўлади.
Ушбу танловга ўз қизиқишини билдирган Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти катта илмий ходими Феруза Ғиёсова шундай деди:
— Мен ҳозирда оптик тола қўлланилаётган қурилмаларда фото қабулқилгичлар яратиш устида изланиш олиб боряпман. Бу тадқиқот телекоммуникация, қўриқлаш ва бошқарув тизимларида қўлланилиши кўзда тутилган.
— Иштирок этишни истаган барча аёллар танловда қатнашиши мумкин, — дейди Ўзбекистон ихтирочи аёллари уюшмаси раҳбари Карима Норқулова. — Уларнинг ёши ва олий маълумот олган-олмагани муҳим эмас. Чунки уйида болалари тарбияси билан шуғулланаётган уй бекаси ҳам қандайдир ихтиро қилган бўлиши мумкин. Биз уларни албатта, қўллаб-қувватлаймиз.
Иштирокчи хотин-қизларнинг ҳужжатлари барча туман (шаҳар)лардаги ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари томонидан 2017 йил 10 ноябрга қадар қабул қилинади.
Танловнинг бир нечта босқичда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Биринчи босқичда иштирокчилар рўйхати шакллантирилиб, ҳудудий хотин-қизлар қўмитасига юборилса, иккинчи босқичда иштирокчилар ўз инновацион лойиҳаси юзасидан эксперт кенгаши олдида маъруза-тақдимот қилади. Шундан сўнг танлаб олинган иштирокчилар ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари республика экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Лойиҳалар ичидан юзта энг муносиблари танлаб олиниб, турли номинациялар билан тақдирланади.
Матбуот анжуманида айтилишича, танлов якунлангач ҳам ғолиб хотин-қизлар билан ишлаш давом этади. Ёш ўқувчи, талаба, тадқиқотчиларга устозлар бириктирилади. Улар устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда иш олиб боради. Ихтирочиларнинг ишлари, ихтиролари жамият ривожига ҳисса қўшиши учун ҳаётга татбиқ этишга ёрдам берилади.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил