Давр нафаси      Бош саҳифа

«Йўқламай қўйган» SMS-хабар

«Диққат, республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ёки сел келиши хавфи бор. Шу боис хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни сўраймиз»…

Охирги пайтларда мобиль телефонимизга бундай мазмундаги SMS-хабар келмай қўйди. Нега?

— Илгари абонентларга бу каби SMS-хабар тез-тез, ҳатто, ярим тунда ҳам жўнатиларди, — дейди Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари ­Комилжон ­АРИПОВ. — Бу эса, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Чунки мазкур хабар ҳаммага бирдай жўнатиларди. Ҳозир бунга чек қўйилди. Алоқа компаниялари билан келишган ҳолда табиий офатлардан огоҳ этадиган хабарлар фақат хавф юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларда яшаётган ёки ўша ерда бўлиб турган фуқаронинг мобиль телефонига юборилмоқда. Бошқа ҳудудларга эса дахли йўқ.

Мамлакатимизда рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун моддий-техник база етарлими?

— Бу борада бизда ўзига яраша муаммолар мавжуд. Шу боис жорий йил давлатимиз раҳбарининг тегишли фармойишига биноан, моддий-техник база янада такомиллаштирилмоқда. Бунинг учун катта маблағ ажратилган. Биринчи навбатда, авария ҳолатида зарур бўладиган автотранспорт воситалари сотиб олинади. Бундан ташқари, чет элда ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар харид қилиш ҳам режалаштирилган.

— Кадрлар масаласи-чи? Бу бўйича муаммо йўқми?

— Авваллари бу соҳага мудофаа, ички ишлар вазирликларига қарашли ҳамда баъзи олийгоҳ битирувчилари ишга қабул қилинар эди. Лекин улар бу соҳада етарли билим ва кўникмага эга эмаслиги боис, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги институтида малака оширишига тўғри келарди. Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, бундан буён  мамлакатимиздаги айрим олийгоҳлар — Ислом Каримов номидаги Тошкент техника университети, Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида махсус факультетлар очилди. Ушбу олий таълим муассасаларида фавқулодда вазиятлар мутахассислари тайёрланади. Шунингдек, вазирлик институтида магистратура йўналишида ҳам ўқиш жорий этилган. Бу йил 25 нафар талаба магистратурага қабул қилинди.

«Оила даврасида» мухбири

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар