Хонадон ҳовлисига ўзгача кўрк бағишлаб, қишин-ёзин ям-яшил бўлиб турадиган чим жуда тез ўсади. Шу боис уни вақти-вақти билан калталаб, текислаб туриш керак. Албатта, бугун бу ишни техника воситаси бажармоқда.
Шунга қарамай, бироз ноқулайликлари ҳам йўқ эмас: электр токига улаб, анча вақт сарфлаб бошқариш талаб этилади. Шундай кезларда «қани эди чимни ўзи ўриб ташласа» деб юборасан, киши. Энди бундай дейишга ҳожат йўқ. Негаки, ёш ихтирочиларимиз томонидан чим ўт-газон ўрадиган робот ихтиро қилинди.
— Ушбу роботни олти кишидан иборат гуруҳимиз яратди, — дейди Турин политехника университети илмий ходими Даврон Ҳамидов. — Мазкур қурилма автоном ҳамда ярим автоном ҳолатда ишлайди. Қурилмага литий-ион аккумуляторлари ўрнатилган бўлиб, у икки соат давомида чимни ўриш имкониятини беради. Бундай аккумуляторлардан фойдаланиш нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам безарар.
Шунингдек, роботга махсус Wi-Fi модули ўрнатилган бўлиб, фойдаланувчи уни масофадан туриб бошқара олади. Бунда андроид тизимидаги телефонлар учун яратилган махсус дастур қўл келади. Унинг ёрдамида инсон чим ўрувчи қурилмани ярим автоном ҳолатда бошқариши мумкин.
Робот ихтирочиларининг айтишича, «тозалаш ишлари» чим ўрувчи роботга муайян майдон ўлчами берилиши билан бошланади. «Темир одам» белгиланган жойдан чиқиб кетмаган ҳолда ўз ишини бажаради. Бу эса фойдаланувчига қулайлик яратади. Ўрилган чим қурилманинг махсус қопига йиғилади. Қоп тўлиб қолса, робот уни ўзи автоматик равишда бўшатиб, яна ўришда давом этади.
— Роботнинг қуввати тугаши мумкин, бироқ қувватлантириш қурилмаси ёрдамида бу масала ҳам осон ечим топади, — гапида давом этади ёш ихтирочи. — Бу биз ҳал қилишимиз керак бўлган масаладир. Ҳозир жамоамиз билан роботни янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдамиз.
Ноилахон АҲАДОВА
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил