Жараён      Бош саҳифа

ТИНИБ-ТИНЧИМАС УСТА ЙИГИТ

ёхуд тарбиянинг муҳим бўғини

«Йигит кишига қирқ ҳунар оз», дейди халқимиз. Албатта, эркак киши олий маълумот ололмаслиги мумкиндир, бироқ ҳунарсиз бўлиши мумкин эмас. Чунки айнан шу ҳунари орқасидан ризқ териб, оиласини боқиши лозим», дейди қўқонлик ёш ҳунарманд Авазбек Улуғбеков.

ТИНИБ-ТИНЧИМАС УСТА ЙИГИТ

Авазбек пичоқчилик, мисгарлик ҳунари ортидан нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам танилиб улгурди.

Уста йигит ҳунарманд ­оиласида дунёга келган. Ўн ёшга тўлар-тўлмас отаси Рустам акага ёрдамчи бўлиб устахонада ишлай бошлади. Ота касбига чин кўнгилдан меҳр қўйгани сабаб, мактабни битиргач, ўз шахсий ишини бошлашга аҳд қилди. Якка тартибдаги тадбиркорлик ишини бошлашда бироз қийинчиликларга дуч келса-да, секин-аста ҳаммаси изига тушиб кетди. Бунда унга ҳаракатчанлиги, зеҳни, меҳнатсеварлиги, қатъиятлилиги ёрдам берди, дейиш ҳам мумкин. Аммо бу муваффақиятларнинг таг замирида отанинг тўғри тарбияси, болаликдан меҳнат қилишга бўлган кўникма, берилган имкониятдан оқилона фойдаланишга интилиш мужассам.

— Эркак киши, аввало, ўз оиласи учун масъул, — дейди ёш ҳунарманднинг отаси Рустам ака. — Чунки оила тўқ, фаровон, бой бўлса, жамият, давлат бой бўлади. Жамиятга ҳар томонлама мукаммал фарзандларни тарбиялаб беради. Ўғлимга ҳалол меҳнат орқали ризқ топишни ва эгаллаган ҳунари келажакда унга обрў-эътибор келтириши мумкинлигини уқтиришдан чарчамадим.

Ёш ҳунарманд бугун ўзи ясаган пичоқлари, мисгарлик буюмлари билан элга танилган. Россия, Қозоғистон давлатлари билан улгуржи савдони йўлга қўйган. Бундан ташқари, юртимиз ҳамда хорижда ташкил этиладиган миллий санъат кўргазмалари, фестивалларда унинг ишига қизиқиш билдирувчи харидорлар жуда кўп топилади. Устахонасидаги чироқ эса ярим тунгача ўчмайди. Унинг миллийлигимизни ўзида жо этган, ўзбекона қалб шундоқ сезилиб турадиган, заминимиз суратлари акс этган буюмлар яратишга иштиёқи жуда баланд. Буюмларга бутун меҳрини бериб ишлайди, сўнг уларни харидорга гўёки қалбининг бир парчасини бераётгандек авайлаб тақдим этади.

Авазбекнинг устахонасидан чиқар эканмиз, кети узилмаётган хорижлик ва юртимиз харидорларидан ташқари, бу ҳунарни ўрганишга иштиёқманд ёшларнинг устани излаб келганини ҳам кўрдик. Уларнинг юзида қизиқиш билан бирга, сурур барқ уриб туради. Буни кўриб, миллий ҳунармандчилигимиз яна минг йиллардан кейин ҳам дунёда шундай қизиқиш уйғота олишига амин бўлдик.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔39

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔96

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 39    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 96    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар