Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«КУЙДИРГИ» КЕЛИН КЎЙЛАК

Бошга тушмагунча билмас экансан, киши. Авваллари тўй-ҳашамга борганда ярим яланғоч кўйлак кийган келинларни кўриб, жаҳлим чиқарди. Келиндан эмас, шундай кийинишга қўйиб берган, минглаб бегона назарлар тушишидан орияти қийналмайдиган куёвлардан ҳафсалам пир бўларди. Нега, нима учун бири синглим, бири опамдай ўзбек қизлари бундай бемаъни тақлидчилик билан оила остонасига қадам қўйиши керак, дердим.

«КУЙДИРГИ» КЕЛИН КЎЙЛАК

Мана, энди ўзим ҳам уйлан­япман. Келин кўйлак машмашаси энди каминанинг бошига тушди. Шуни англаб етяпманки, бу фақат бизнинг ихтиёримиздаги иш эмас экан...

Унаштирувдан кейин келин болага, биринчи навбатда, енги узун, елкалари ёпиқ, умуман, сипогина кўйлак киясан, деб уқтиргандим. У мени тўғри тушуниб, ўзи ҳам шуни хоҳлашини айтди. Кўнглим хотиржам бўлиб, тўйнинг бошқа ташвишлари билан юрдим. Лекин яқинда яна ўша масалага қайтишга тўғри келди.

Билишимча, бўлғуси турмуш ўртоғим ҳамма жойлари ёпиқ кўйлак қидириб, бутун шаҳарни айланиб чиқибди. Таассуфки, бирорта салонда ундай кийим тополмабди. Аввалига бу бир баҳона, дугоналарига ҳавас қилиб, кўйлак кийиш учун излаб юришга эрингандир-да, деган хаёлга бордим.

Эртаси куни бирга ҳамроҳ бўлиб, яна «қидирув»га тушдик. Бироқ кўнглимиздаги топилмади: бирини енги бўлса, елкаси очиқ, олди ёпиғининг елкаси яланғоч, хуллас, бу ёғини тортсанг, у ёғи, у ёғини беркитсанг, бу ёғи очилиб турибди-да. Салонларнинг ҳаммасида деярли бир хил танлов. «Йўғ-э, жуда анқонинг уруғимас-ку, топиш мумкин» дерсиз. Эътироз ўринли, албатта, топиш мумкиндир. Фақат — чўнтак кўтарса. Тўй қилаётган одамга эса бир сўм ҳам пул, ҳарна нимагадир мадад.

Шу тобда ўзбек келинлари яна кўз олдимга келди. Масаланинг бу томони ҳам бор экан-да. Аввал жаҳлимни чиқазган очиқ-сочиқ либосдаги келинлар балки мажбурлигидан, сипороғини тополмаганидан шундай кийинар, деб ўйлаб қолдим. Унда айб кимда? Буюртмаси фалон пулга тушса ҳам, кўнгилдагидек тиктира олмаётган келин-куёвдами ёки момолари узун кўйлак кийган миллатнинг менталитетини бир четга суриб, салонларни хориж услубидаги кўйлаклар билан тўлғизган тадбиркордами?

Умуман, қачон, қаерда шу оқ кўйлак урф бўлган экан деб, интернет титкиладим. Ахир, илгари бувиларимиз бунақа кийинмаган-ку?! «Ўткан кунлар» фильмини бир эсланг. Кумушнинг тўй куни кийган либоси ҳар қандай миллат вакилида ҳавас уйғотса, ажаб эмас. Хорижликларники-чи?

Маълум бўлишича, оқ кўйлак олдин Европада ҳам тўй эмас, мотам либоси саналган экан. Келинлар ўша пайти пушти, қизил, кўк, яшил каби ёрқин рангдаги кўйлаклар кийишган. Фақат кейинчалик баъзи аёллар юрак ютиб, оқ аза кийимларини тантаналарга ҳам жорий қила бошлабди.

Бироқ XVIII асрга келиб, яна рангли тўй либосларига қайтилган. Фақат 1840 йил 10 февралда қиролича Виктория оқ кўйлак кийганидан кейин келинларнинг бундай кўриниши оммалашган ва у ҳозиргача давом этиб келмоқда. Демак, аслида мотам учун мўлжалланган бугунги оқ либос европаликларга ҳам мерос эмас.

Афсуски, оқ либоснинг асл моҳиятини билганим билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Бир ҳафтадан кейин — тўй. Бу ташвиш бир менинг бошимда эмаслиги аниқ. Эҳтимол, мулоҳазаларим лоқайд бўлмаган инсонларни, аввало, катталарни бу масалага жиддийроқ қарашга ундар.

Иккинчи томондан, тил билан айтилгани амалимизга тескари бўлиб қолмаяптими? Ахир, бир ёндан қизларнинг ибо-ҳаёли бўлиши ҳақида насиҳат қилинса-ю, иккинчи тарафдан, ўша ибо-ҳаё пардасини кўтарувчи либосга безантириб даврага олиб чиқса, буни қандай тушуниш мумкин? Буни фақат мен каби бошига тушганлар яхшироқ англайди, холос.

Куёвбек КУЮНДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔65

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 65    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 266    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 471    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар