ҳар биримиз учун энг муҳим масалага айланиши зарур
Бугуннинг болалари ҳар жиҳатдан ақлли, билимли, тафаккури кенг, қолаверса, чексиз ахборотлар оғушида улғайишмоқда. Демак, ота-оналик масъулияти ҳам кун сайин ортиб боряпти. Шу боис ҳар биримиз бу масалага жиддий эътибор қаратишимиз зарур. Зеро, давлатнинг қудрати соғлом фикрли, билимли, одоб-ахлоқли, миллат ва Ватан тақдири учун жонини тиккан инсонлар қўлида. Бундай инсонлар эса оилада тарбияланади.
Саратонда ёққан қор
Оиланинг мустаҳкамлиги, ота-онанинг маънавий қарашлари тарбиянинг асосий таянчидир. Оиладаги муҳитни ўнгламасдан туриб, баркамол фарзанд тарбиялашни ўйлаш — саратонда қорни қўмсаш билан баробар. Шундай экан, баркамол авлод орзусига эришишда оталик ва оналик масъулиятини теран англаб етиш, арзимас сабаблар билан ажрашиб кетаётган оилалар тақдирига бефарқ бўлмаслик шу юртда яшаётган ҳар бир кишини ташвишлантириши лозим. Зеро, баркамол авлод ота-она меҳридан бирдек баҳраманд бўлсагина бахтиёр улғаяди, юксак марраларни кўзлайди.
Бугунги кунда юртимизда илгари сурилаётган «Ўз болангни ўзинг асра!» деган даъват фақат қуруқ шиор бўлиб қолмасдан, ҳар бир ота-она, ҳар бир фуқаронинг қалбига, юрагига чуқур кириб бориши, амалий ҳаракатга айланиши зарур, деб ўйлайман.
Бола характери, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезонлар, қарашлар, яхшилик ва эзгулик, олижаноблик, меҳр-оқибат, ор-номус каби тушунчалар айнан оила муҳитида шаклланади, сайқал топади. Бунинг учун эса ота-она зиммасига жуда катта масъулият юкланади. Фарзанд тарбияси учун, аввало, оилада соғлом ахлоқий муҳитни яратиш лозим. Бу ишда энг кичик жиҳатлар ҳам назардан қочирилмаслиги керак. Ота-оналарнинг ҳар бир хатти-ҳаракати болалар эътиборидадир. Шунинг учун шахсий намуна бирламчи омилга айланиши зарур.
Айрим оилаларда болалар тарбияси — оналар зиммасида. Шу боис, оилада отанинг ўрнини кучайтириш, уларга бурч ва масъулиятларини ҳис қилишга ундаш даркор. Маҳалла фаоллари бундай оила бошлиқларига оилавий тарбия ота-онанинг ўзини ўзи тарбиялаш ҳам эканини уқтириши керак.
Оилавий суҳбатларда Ватанимиз ютуқлари, бунёдкорлик ишлари, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ҳам фарзандларимизга содда ва равон тилда тушунтириб боришимиз керак. Зеро, бундай мавзулар фарзандларда фахр туйғусини юзага чиқаради, ватанпарварликни кучайтиради. Ҳар бир оилада миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизга ҳурмат руҳи устувор бўлиши ҳам муҳимдир. Хусусан, хушмуомалалик, камтаринлик, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш, тўғрисўзлик, ҳалоллик каби бобомерос фазилатлар ана шундай қадриятлар руҳида сайқал топади.
Ўғил-қизларнинг хатти-ҳаракатини назорат қилиш билан чекланмасдан, улар билан дўстона муносабат ўрнатиш керак. Зотан, ота-онаси билан эркин фикрлашса, ўзини қийнаган муаммоларини тортинмасдан айта олса, бола бегоналарга юзланмайди, ёт ғояларга кўр-кўрона эргашмайди.
Маҳалланинг боласи — менинг болам
Ёшлар онгига халқимизга хос фазилатлар, асрлар синовидан безавол ўтган миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни сингдиришда оила қанчалик муҳим ўрин тутса, маҳалла ҳам шунчалик аҳамият касб этади. Шу маънода ёшларни комил инсон қилиб вояга етказишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий кенгашлар ҳамда маҳаллалар томонидан тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этиш жоиз.
Бугунги шиддаткор ахборот асрида гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона турли хуружлар ёшларимизнинг онгу шуурини эгаллашга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, муқаддас динимизни ниқоб қилиб олиб, турли ижтимоий тармоқлар орқали ўзларининг манфур ғояларини ёйишга уринаётган диний экстремистик оқимлар таъсиридан фарзандларимизни асраш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис аҳоли ўртасида соғлом диний эътиқод, диний маърифат ғояларини тарғиб қилиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида шу йилнинг ўзида 15 мингдан зиёд йиғилиш ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Фарзандларимиз қимматли вақтини компьютер қаршисида ўтказгандан кўра, китоб билан ошно тутиниш, умуминсоний ва ўлмас қадриятлардан баҳраманд бўлиш ҳар бир фарзанднинг ўзи учун, келажаги учун мустаҳкам маънавий пойдевор бунёд этади, ҳар лаҳзада таҳдид солиб турган мафкуравий хуружларга қарши ўзида маънавий қувват ҳосил қилади. Шунга кўра, республикамизнинг барча ҳудудларида «Маҳалла китобсеварлари» ҳафталиги ўтказилиб, унда жами 19 минг нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.
Фарзанд тарбиясида нафақат ота-она, шу билан бирга, қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ходимлари масъулиятини ошириш, «бир болага етти маҳалла ота-она» мақолининг амалдаги ифодасини кўриш ва шу асосда яшаш зарур. «Маҳалланинг боласи — менинг ҳам болам», деган фикр билан иш тутиш, уларнинг ютуқларини доимо рағбатлантириб, камчиликларидан кўз юммаслик ҳар биримизнинг одатимизга айлансагина бу борада кўзлаган марраларимизга ета оламиз.
Арофат УМАРОВА,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши матбуот котиби
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил