Президентимизнинг жорий йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганлар орасида Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори Алишер Хайрилов ҳам бор.
Отаси Чори Хайрилов ички ишлар ходими бўлгани боис, Алишер ҳам бу касбга болалигидан меҳр қўйди. Кейинчалик техникумда ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича сиртдан ўқиб юрган йилларида бу аҳди янада қатъийлашди. Отаси унинг бу интилишини қўллаб-қувватлади, йўл-йўриқ кўрсатиб, омад тилади.
Жорий йилда ички ишлар капитани Алишер Хайриловнинг юрт осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётганига 18 йил тўлди. Бу вақт давомида у ички ишлар идораларининг турли тармоқларида хизмат қилди. Қўриқлаш бўлимида ишлади. Мана, 13 йилдирки, Олтинсой тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Шу йилларда Алишер ўзига хос тажриба тўплади. Мардлиги ва зийраклиги билан ҳамкасблари эътиборига, эл назарига тушди. Уч йилдан буён тумандаги уч ҳудуд — «Баркамол авлод», «Қизилтепа» ва «Гулчечак» МФЙлари осойишталигини таъминлаб, одамлар ҳурматига сазовор бўлди.
Мазкур маҳаллаларда 7 минг 480 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг барчасини профилактика инспектори жуда яхши билади. Ҳар бир хонадонда бўлиб, фуқаролар билан дилдан суҳбатлашади. Оилаларнинг турмуш тарзи, ёшу кексанинг ижтимоий аҳволи, феъл-атворини обдан ўрганади. Ютуқларидан қувониб, дарду ташвишига шерик бўлади.
— Халқ билан бирга бўлиш, жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлаш Алишерга хос фазилат, — дейди «Қизилтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Холматов. — У вазифасини маҳалладаги ҳар бир хонадон, айниқса, нотинч оилаларни ўрганишдан бошлади. Кўпроқ ёшлар билан ишлади. Нотинч оилалар ва тарбияси оғир ёшлар билан маҳалла фаолларини, комиссияларни жалб этган ҳолда ишлаб, яхши натижаларга эришди. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудимизда умуман жиноят содир этилмаганида ҳам унинг алоҳида хизмати бор. Алишер Хайриловнинг ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга ошираётган ишлари ўз самарасини бермоқда. Йилнинг ўтган даврида нафақат Қизилтепа, балки Баркамол авлод ва Гулчечак маҳаллалари ҳудудида ҳам ҳеч қандай жиноят қайд этилмади. Яқинда раҳбарлар унга катта ишонч билдириб, тумандаги Ипоқ ва Чеп маҳаллаларини ҳам намунали ҳудудга айлантириш вазифасини топширди. Икки маҳаллада 8 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Айни кунларда профилактика инспектори оилалар билан бирма-бир танишиб, вазиятни таҳлил қилмоқда.
— Янги профилактика инспекторимиз ўз касбининг ҳақиқий фидойиси экан, — дейди «Ипоқ» маҳалла фуқаролар йиғини посбони Ф.Ҳасанов. — Айниқса, муомала маданияти жуда юксак. Иш бошлаган илк кунларданоқ маҳалламиз аҳлига яқин дўстдай бўлиб қолди. Маҳалла раиси ва мендан ҳудуддаги аҳволни сўраб, билиб олди. Шу йил бир бор ўғирлик жинояти содир этилгани, ички ишлар идорасида бир нафар вояга етмаган ҳисобда туриши ва икки нотинч оила борлигини айтдик. Муаммоларни ўрганиб, ўз режасини тузиб чиқди. Ҳозир шу асосда иш олиб бормоқдамиз.
Алишер ўзига тумандаги энг йирик ҳудудлардан бири катта ишонч билан топширилганидан фахрланиб, янада шижоат билан ишламоқда. Саккиз комиссия ва ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарлари, кўча оқсоқоллари билан бамаслаҳат иш олиб бормоқда. Яраштирув комиссиялари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
— Президентимиз бизнинг самарали ишлашимиз учун барча шароитларни яратиб бермоқда, — дейди Алишер Хайрилов. — Енгил машина, маҳалланинг ўзида барча қулайликларга эга замонавий уй берилди. Ҳудуд осойишталиги, хонадонлар тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш профилактика инспекторининг энг муҳим вазифаси, бурчи. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар эса бизни бу борадаги фаолиятимизни янада самарали ташкил этишга ундайди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔66
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔184
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил