Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Ахлоқан пок, жисмонан кучли бўлса-ю, интеллектуал ривожланмаган бўлса ёки интеллектуал, жисмонан кучли бўлсаю, мустақиллик идеалларига содиқ бўлмаса, бундай шахсни комил инсон деб бўладими? Асло.  

Биз комил инсонларни «ҳозир ва шу ерда», маънавий-тарбиявий ишларни илмий асосга қуриб етиштириш имкониятига, қудратига ва тизимига эгамиз.

Ўзбекистон — комил инсонларни тарбиялаб, вояга етказаётган мамлакат

Соҳибқирон Амир Темур тузуклари, Алпомиш, Гўрўғли достонлари, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Алишер Навоий девонларида мужассам этилган комил инсон ғояси бугун  тарбиявий иш дастуримизга айланди.

Бир неча йилларимиз номи ёшларимизнинг маънавий ва жисмоний саломатлигига бағишланди. Бу йиллардан улкан натижалар қолди. 2008 йил — «Ёшлар йили», 2010 йил — «Баркамол авлод йили»... Янги қурилган мактаблар, лицей, коллеж, мусиқа мактаблари, таълим инфратузилмасини тубдан ислоҳ қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим масканларининг ўқув-методик асосларини мустаҳкамлаш каби оддий инсонларга сезилмайдиган, лекин улкан самара бераётган юзлаб тадбирлар амалга оширилди.

Юртимизда дунёнинг энг нуфузли институт ва университетларининг филиаллари ташкил этилди. Мустақилликдан илгари биз Вестминстер, Турин, Сингапур институтлари ҳақида билмасдик ҳам. Комил инсонларни етиштириш тизимини ишга тушириш осон бўлмади. Вужудга келган талай  мураккаб муаммоларни ҳал этишга тўғри келди.

Юзлаб танлов,  кўрик, соврин, имтиёзлар тизими, кредит линиялари, имкониятлар, моддий ва маънавий рағбат шакллари, олимпиадалар, кўкрак нишонлари, барча-барчаси ёшларимиздаги иқтидорни ривожлантириш, уларни комил инсон этиб тарбиялашга  қаратилди.

Ўнлаб давлат ва жамоатчилик ташкилотлари бу ишга камарбаста. Кўчаларимиздаги шиорлар ҳам «Ўғил-қизнинг комили — тараққиёт омили» деб даъват қилмоқда. Истеъдодли ёшларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди.

Бугун Ўзбекистон нафақат рақобатбардош автомобиллар, саноат маҳсулотлари, илм-фан ютуқларини, балки ҳеч кимдан кам бўлмаган, баркамол инсонларни тарбиялаб вояга етказаётган мамлакатга айланди. Яна ҳам соддароқ айтганда, юксак сифатли ғалла, автомобиль, пахта етиштириш учун қандай тизим, шарт-шароит яратилган бўлса, комил инсонни тарбиялаш учун ҳам шундай тизим, зарур шарт-шароит муҳайё этилди.

«Жамоамиз Ватан учун, деб ўйинга кирди...»

Спорт ва ёшларимиз мамлакатимизни тез машҳур қилмоқда. Истиқлолдан олдин «Ўзбекистон» сўзи хорижликларда таажжуб уйғотар эди. Бугун эса ҳурмат уйғотмоқда, хайратга солмоқда. Бу борада ҳам ёшларимиз Ўзбекистонни «Оламни маҳлиё айлаган диёр»га айлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.  

Биринчи Президентимизнинг «Ишонаман:... фарзандларимиз, «Қувончим, ифтихорим, ғурурим — Ўзбекистон!» дея курашга тушади ва шу замин номини оқлайди, мардлик ва шижоат кўрсатади», деган орзулари рўёбга чиқмоқда.  2011 йил бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида «Биз Ватан учун деб ўйинга кирдик. Жамоавий ўйин қилганимиз бизнинг энг катта устунлигимиз бўлди», — деди ўсмирлар миллий терма жамоаси сардори Аббос ­Мақсталиев. Демак, уларни фақат спорт техникаси, маҳорат эмас, Ватанга садоқат, фарзандлик бурчи, жамоавийлик руҳи қўшқанот бўлиб, ғалаба сари етаклагани шубҳасиздир. Бу ўсмирларимизнинг Ватанга садоқат ва жамоавийлик фазилатларининг маъносини англаб, уларга амал қилиб яшаётганидан далолат беради.

1991 ва  2011 йил болалари

1991 йилнинг ўсмирлари Мексикани харитадан зўрға топарди. 2011 йилнинг ўсмирлари Мексикани ҳайратга солиб қайтишди.

Мексикаликларнинг «Ким билан ўйнашни истардингиз?» деган саволига болаларимиз жилмайиб: «Бизга бунинг аҳамияти йўқ», деб жавоб беришди. Бундай метин ишончни, бирликни кўрган мағрур мексикаликлар ўзбек болакайларини севиб қолишди. Буни билдириш учун байроғимизнинг кўк-яшил рангларини юзларига чизиб, стадионга киришди. Ёш спортчиларимиз жаҳон футбол шарҳловчиларини Ўзбекистонни шарафлашга мажбур қилишди. 15 ёшида «Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги» кўкрак нишонига, енгил автомобиль совғасига муносиб иш қилдилар.

Терма жамоа аъзоси, сирдарёлик 15 ёшли Бобир Давлатовга ҳам «Spark» совға қилишди. У ажойиб бола экан. Калитни олгач, «ва-у-у-у», деб кучаниб, жазавага тушмади. Ўзини кўз-кўз ҳам қилмади. Ўзбекона бир одоб билан: «Мен Президентимизнинг оддий, қишлоқ болаларига яратиб берган шароит ва ғамхўрликлари туфайли шу кунга етдим...

Жуда бахтлиман. Бугун отам Баҳодир Давлатовнинг туғилган кунлари. Машинамни у кишига совға қиламан», — деди.

Бу гапларни ким гапирди? ­Бобурми? Ёки «ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол авлод»нинг ёнимиздаги бир вакилими? Бизнингча, комил инсон ғояси 15 ёшли Бобурнинг тилидан сўзлади. Уларга миллионлаб ўсмирларимиз ҳавас билан тикилишди. Ўзларига «Менчи?», деб савол беришди. Бу ҳавас эртага 17 эмас, 170, 1700 ғолибни жаҳон шоҳсупаларига кўтаради. Улардан бири — Сизнинг болангиз бўлади . Биз бунга ишонамиз.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔39

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔96

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 39    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 96    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар