Президентимиз жорий йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида оилавий турмуш муносабатлари сабаб келиб чиқаётган жиноятларни маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси ўрганиб, ўз вақтида бартараф этиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Видеоселекторда жорий йилнинг ўтган 10 ойида содир этилган қотиллик жиноятларининг 165 таси эр-хотин ва қайнона-келин, 66 таси қўни-қўшниларнинг ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққани танқид қилинди.
Давлатимиз раҳбари қўйган бу масала нечоғли ҳаётий эканини мен маҳалла билан боғлиқ кўп йиллик фаолиятимдан яхши биламан. Бугунги кунда ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатига кирмайдиган соҳанинг ўзи қолмади. Эндиликда маҳалла ёш авлод тарбиясидан тортиб, ҳудуддаги осойишталик, тартиб-интизом каби барча масалаларга тўлиқ масъул тузилмага айланди.
Маҳалла оилалардан иборат. Бинобарин, ҳар бир оиланинг тинчлиги, тотувлиги маҳалла осойишталиги демакдир. Оилавий муҳит бевосита оила бошлиғи бўлган ота-онага боғлиқ. Хусусан, ёш оилаларни мустаҳкамлашда қайнонанинг ўрни беқиёс.
Ҳаёт синовидан ўтган ушбу ҳақиқатдан келиб чиқиб, 2016 йил маҳалламизда «Қайноналар кенгаши» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди. Айни пайтда кўпни кўрган, катта ҳаётий тажрибага эга, маҳаллада обрў-эътибор қозонган кайвони онахонлардан ташкил топган ушбу кенгаш самарали фаолият юритмоқда.
Иқболой Абдужабборова раислик қилаётган ушбу кенгаш аъзолари оилавий низоларнинг олдини олиш, қайнона-келин муносабатларини яхшилашда жонбозлик кўрсатаётир.
Мустақиллик йилларида халқимиз фаровонлиги юксалди, турмуш тарзимиз ўзгарди. Бугунги қайноналарнинг аксарияти бундан 30-40 йил олдинги кексайиб қолган кампирлар эмас, ҳали меҳнат қобилиятини йўқотмаган, ижтимоий фаол аёллардир. Кўпчилик қайноналар маҳалла фаоллари ҳисобланади.
Ғарб мамлакатларида демократиянинг оилавий ҳаётга тўғридан-тўғри татбиқ этилиши биз ҳавас қиладиган маданият ютуғи эмас. Миллий турмуш тарзимизда оиланинг ҳар бир аъзоси ўз ўрнини билиши хонадондаги тотувликнинг асоси ҳисобланади. Эр бош бўлган оилада тартиб, ўзаро ҳурмат, фаровонлик бўлади. Бу миллий-тарихий қадриятларимизнинг муҳим шакли. Шунинг учун «Қайноналар кенгаши» фаолиятида ҳар бир оилада отанинг ролини ошириш, миллий анъана ва удумларимизга кўра, эркак оила устуни эканини аёлларга, ёшларга англатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳудудда жорий йилнинг ўтган даврида «Қайноналар кенгаши»га тушган оилавий низолар билан боғлиқ 12 мурожаатнинг 11 таси ижобий ҳал этилди. Кенгаш нафақат қайнона-келин муносабатларини, балки нотинч оилалардаги тотувликни янада мустаҳкамлаш, қўни-қўшничилик муносабатлари бузилган хонадонлар турмуш тарзини барқарорлаштиришга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Кенгаш ташаббуси билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар самарасида аёлларнинг хорижга ишга кетиши, оилавий сабаблар билан юзага келадиган низолар олди олинмоқда.
Бугунги кунда маҳаллада эътибордан четда қолган бирорта ҳам оила йўқ. Ҳудуддаги 1 минг 410 оила тўлиқ ўрганилиб, 485 ёш оиланинг ютуқ ва камчиликлари, эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилаётир.
Албатта, «Қайноналар кенгаши» тузилиши билан оилалар тотувлиги таъминланди, маҳалла осойишталигини мустаҳкамлаш борасидаги барча муаммолар барҳам топди, деб бўлмайди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Зеро, иш ҳар қанча яхши ташкил этилмасин, биргина тузилма, беш-олти одамнинг фаоллиги билан маҳалладаги ҳамма ишларни кўнгилдагидек йўлга қўйиш қийин. Қачонки, фуқаролар йиғини қошидаги кенгашлар, комиссиялар, барча фаоллар ҳамжиҳатликда ҳаракат қилса, бутун маҳалла ягона соғлом оилага айланади. Давлатимиз раҳбари зиммамизга юклаётган вазифа ҳам, биздан талаб қилинаётгани ҳам, қолаверса, бизнинг мақсадимиз ҳам шу.
Офтобой НИШОНОВА,
Жиззах шаҳридаги «Олмазор» МФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси
(ЎзА)
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔3
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔67
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил