Саломатлик      Бош саҳифа

ТЕМИР МОДДАСИ ТАНҚИСЛИГИ

Унга чалинмаслик учун…

Инсон организмига қон қанчалик зарур бўлса, темир моддаси ҳам шунчалик муҳим. Аммо бугун ана шу модданинг етишмаслигидан азият чекадиганлар кўп.

ТЕМИР МОДДАСИ ТАНҚИСЛИГИ

— Одатда, темир алмашинувининг бузилишига икки асосий жараён сабаб бўлади, — дейди гинеколог Ширин ­Аҳмедова. — Бу темир танқислиги анемияси ва гемосидероз, яъни тўқималарда ортиқча темирнинг йиғилишидир. Бироқ одамлар орасида темир етишмовчилиги энг кўп кузатиладиган патологик ҳолат саналади. Боиси, бу касаллик темир сақловчи эритроцитлар билан боғлиқ.

Маълумки, эритроцитлар тана аъзолари ҳамда тўқималарига кислород етказиб беради. Темир моддаси эса, оксидланиш-қайтарилиш жараёнида иштирок этади. Инсон танасидаги ҳар бир ҳужайра кислород ҳамда темир моддасини қабул қилиши лозим. Мазкур модда етишмаслиги эса, ўз навбатида, тана аъзоларининг зарарланишига олиб келади.

Сабаблари

Бу хасталик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, бир қанча омиллар оқибатида вужудга келади. Темир етишмаслиги анемиясига сабаб сифатида ошқозон-ичакдан сурункали қон кетиш, ушбу модда ўзлаштирилишининг бузилиши кабиларни келтириш мумкин. Мазкур омилларга асосланиб, тиббиётда касаллик сабаблари  шартли равишда уч асосий гуруҳга ажратилади. Булар:

— организмга темирнинг етарлича тушмаслиги;

— темирнинг организмдан кўп чиқиб кетиши;

— мазкур модданинг организмга сўрилишининг бузилиши.

Темир танқислигининг инсон организмида ривожланиши бир неча босқичларда кечади. Улар прелатент, латент, темир танқислиги анемиясининг эрта даври, темир танқислигининг узоқ кечувчи ёки кеч даври. 

Тирноқдан соч толасигача

Темир танқислиги анемияси касаллиги беморда ўзини ёмон ҳис этиш, умумий ҳолсизлик, кўп ухлаш, бош оғриғи, бош айланиши, ҳансираш, юракнинг тез уриши, иштаҳанинг йўқолиши каби белгилар билан кечади. Шунингдек, тери қопламлари ва шиллиқ қаватлари рангпарлиги кузатилади. Беморда тил сўрғичлари атрофияси, оғиз бурчакларида бичилишлар юзага келади, юзида шиш пайдо бўлади. Бундан ташқари, тирноқларда деформациялар, синишлар, шунингдек, соч тўкилиши, тери қуриши кузатилади. Кўп бемор таъм ва ҳидни сезиш қобилиятининг бузилишидан шикоят қилади. Энг ёмони, айрим ҳолларда хом гўшт, тупроқ ейишга иштиёқ пайдо қилади. Баъзилар эса, бензин ёки керосин ҳидига «бошқоронғи» бўлиб қолади.

Нима қилиш керак?

Ушбу касалликни даволаш этиопатогенетик принципда олиб борилади. Бу даволаш усулида беморга таркибида темир моддаси бор препаратлар буюрилади. Клиник амалиётда енгил ва ўрта оғирлик даражасидаги, айрим ҳолатларда оғир даражадаги анемияни даволашда ҳам перорал темир препаратлари буюрилади.

Аслида касалликни келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш ҳам даволашнинг бир усули. Бунда имкон қадар темир танқислиги анемиясини юзага келтирган омиллар аниқланиб, улар бартараф этилади. Масалан, бугунги кунда ушбу хасталикка чалинишнинг асосий сабаби — айни шу моддага бой маҳсулотларни етарли даражада истеъмол қилмасликдир. Бундай пайтда инсон организмида темир моддаси етишмаслиги кучайиб бораверади. Агар бемор темир моддасига бой маҳсулотларни кўп истеъмол қилса, темир танқислиги камаяди. Организм аста-секин тиклана бошлайди.

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар