Давр нафаси      Бош саҳифа

ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТИЁР ИНСОН

Эрталаб йўлда қизчасини боғчага олиб бораётган йигитни кўрдим. Қизча сакраб-сакраб, ўйноқлаб, қанақадир қўшиқни хиргойи қилиб борарди.

ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТИЁР ИНСОН

Хаёлимда куни кеча интернетда танишганим бир воқеа гавдаланди... Нотинч юртларнинг бирида аравачада чақалоғини олиб кетаётган аёлнинг фарёди юракни ларзага соларди. Дайди ўқ келиб, чақалоққа тегибди. Онаизор боласини қучоқлаб уввос чекади: «Аблаҳлар!!! Норасида боламда нима гуноҳ?! Унинг ўрнига мени ўлдирсаларинг бўлмасмиди!»

Таҳликали вазиятда бу аёлнинг зорини эшитадиган кимса йўқ. Ҳамма ўз жонининг қайғусида (Юқоридаги тасвирни репортаж учун тайёргарлик кўраётган хорижий журналистлар тасодифан ёзиб олишган экан). Она фарзандини бағрига босганча югургилаб кетди. Аравачаси йўлакда қонга бўялиб қолди...

Ҳа, осойишталик йўқ жойда бойлик, мол-давлат ва бошқа ҳузур-ҳаловатларни биров назарга илмайди. Бундай пайтларда кишилар хотиржамлик дунёдаги энг буюк ҳаловат эканини теранроқ англаб етишади. Нотинчлик бўлган жойда бошқа нарса кўнгилга сиғмайди. Фарзандларининг соғ-омон чопқиллаб юриши, эмин-эркин боғчага, мактабга қатнаётгани, оиласи бағрида тинч-хотиржам яшаши ҳамма нарсадан қиммат бойликка айланади.

...Отнинг ўлими, итнинг байрами. Осойишта вазиятни издан чиқариш билан ўз манфур режаларини кўзлайдиган жирканч кимсалардан инсоният ҳали халос бўлолгани йўқ. Улар ўзлари каби гумроҳ оломонни ишга солиб, бадбин мақсадларига етишни кўзлаб, дунёнинг турли бурчакларида сунъий можаролар чиқаришяпти. Гумроҳ оломон эса, уларнинг қўлида ўйинчоқ бўлиш билан бирга, ўзлари анча нарсадан айрилиб қолаётганини жуда кеч пайқаяпти. «Бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кўтарилади», дейишади. Лекин ҳозир тинчлик бир марта издан чиққан ўлкаларда яна осойишталик барқарор бўлиши учун бир неча ўн йиллар заҳмат чекишга тўғри келяпти. Унгача эса, моддий ва маънавий талафотлар, тинч аҳоли орасидаги минглаб инсонлар — айниқса, норасида гўдаклар, аёллар ва қариялар беҳуда қурбон қилиниши жуда-жуда қимматга тушади. Ўз фарзандини пешонасидан ўпиб ҳарбий хизматга кузатган ота-оналарнинг беҳуда урушлар қурбони бўлаётган йигитлар тобутини қучоқлаб йиғлашларининг гувоҳи бўлишга кишининг бардоши етмайди.

...Ёнимда сакраб-сакраб, ўйноқлаб кетаётган қизалоқ ҳамда ним табассум билан унинг қўлидан етаклаб кетаётган отаси. Балки, бу йигит қизчасини бошқа оталар каби шахсий автоуловда эмас, пиёда олиб келаётганидан ўкинаётгандир. Балки, қизчанинг онасини кундалик рўзғор ташвишлари банд қилиб қўймасаю фарзандини ўз бағрида олиб қолса, яхшироқ бўлишини кўнглидан ўтказаётгандир. Балки...

Лекин энг муҳими, айни шу лаҳзаларда бу киши ўзининг ер юзидаги энг бахтиёр инсон эканини ҳис қилаётганмикан? Қизчасининг хиргойисини чеҳрасидаги ним табассум билан мароқланиб эшитиб бораётгани, ҳар ҳолда, унинг хотири жамлигидан дарак беради. Шу онда дунёнинг қайсидир бурчагида кўчага чиқишга юраги бетламай ўтирган оталар, нотинчлик туфайли, ҳатто, мактаб ва боғчаларига қатнамай қўйган болакайлар, таҳликалар остида хиргойи кўнглига сиғмаётган, чеҳралари табассумни унутиб, жон ҳовучлаб яшаётган кишилар борлигини ўйласа, бу йигит энг бахтиёр инсонлигига, шубҳасиз, ўзи ҳам амин бўлади.             

Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ.

Бизнинг асосий вазифамизёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг олдини олишдир.

Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Шавкат Мирзиёев

(Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг

72-сессиясида сўзлаган нутқидан)   

 

Кенжа АБДУСАТТОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔67

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔103

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔192

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар