Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети тўртинчи босқич талабаси Фаррух Болтаев ўзи ташкил этган «Marcos Soft» IT фирмаси раҳбари. Фирма ходимлари шу университетнинг талабалари. Улар 2,5-3 миллион сўмгача маош олишяпти. Шогирдликка олинган ёшлар ҳам кўрсатган хизматлари бесамар кетмай, молиявий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.
Фаррухнинг айтишича, унда ахборот-технологиялари соҳасида мустақил дастурлар яратиш ғояси илк бор 2015 йилда туғилган. Ўша йилнинг май ойида университетда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Фаррухнинг «Digital library» («Рақамли кутубхоналар») мавзуида инглиз тилида қилган маърузаси дунёнинг донгдор университетлари профессор-олимларда катта қизиқиш уйғотди. Бу унинг ўзига ишончини янада оширди. Шундан сўнг у салоҳиятини янада ошириш, ишлаб чиққан дастурини такомиллаштиришга интилди. Ҳозир Фаррух ва унинг ходимлари ишлаб чиқаётган дастурий маҳсулотлардан мамлакатимизнинг олтита вилоятида фойдаланилмоқда.
— Аввал-бошда фирма очиш мақсадим бўлса-да, қандайир бир ҳадик мени чўчитарди, — дейди Фаррух. — Бир куни телевизор орқали Президентимизнинг бир гапларини эшитиб қолдиму, ўзимда катта далда ва ишонч сездим: «Мен бир нафар одамни иш билан таъминлаган кишини бошимга кўтараман!» Бу сўзлар мени муваффақиятга бошлади. Олдига аниқ мақсад қўйиб, унга интилишдан қўрқмаган киши албатта, ютуққа эришишини мен ўз тажрибамда кўрдим. Кимдандир кўмак кутиб ўтирмасдан мустақил ҳаракат қилиб ҳам маррага етиш мумкин. Президентимизнинг биз ёшларга катта ишонч билдираётгани бежиз эмас. Биз бу ишончни амалий ишларимиз билан оқлашимиз керак.
Ҳозирда ўн икки нафар тенгдошимни иш билан таъминлашга муваффақ бўлдим. Яна етмиш беш талабани шогирдликка олиб, касбим сирларини ўргатяпман. Ўзим Самарқанднинг чекка ҳудудидаги оддий оилада туғилиб ўсганман. Университетга энди келганимда қисқа даврда бундай натижага эришишим хаёлимга ҳам келмаган эди.
Бугун ахборот катта кучга айланган замонда яшаяпмиз. «Ўргимчак тўри»нинг кенгайиб бориши, ҳеч қандай ҳаракатсиз тўппа-тўғри инсон онгига таъсир кўрсатяпти. Содда қилиб айтганда, яхшилик кўрсак ҳам, ёмонлик кўрсак ҳам бунга айнан ахборот сабаб бўляпти. Инсон онгини заҳарлаш мақсадида яратилаётган ахборот дастурларидан ёшларимизни ҳимоялаш учун бизда шу соҳани мукаммал билувчи, унга муносиб қарши тура олувчи ахборот-технологиялари билимдонлари зарур.
Шерзод ШЕРМАТОВ, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи:
— Ёшларнинг ўзаро мулоқоти, бу уларнинг бирлашиб ҳаракат қилишининг асосий омилидир. Юртнинг фаровон келажаги учун биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Талабалар бир-бирига шунчаки курсдош ёки ҳамкасб эмас, балки бир оиладаги оға-инилардек қараши, билганини бирга баҳам кўриб, мақсад сари елкадош бўлиши керак.
Камолиддин БЕКНАЗАРОВ, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари:
— Биз ёшларнинг ҳар бир интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Эътибор қилсангиз, бугунги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида 30 минг ходим фаолият олиб бораётган бўлса, уларнинг 70 фоизини ёшлар ташкил қилади. Уларнинг ўртача ёши 27 да. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ушбу соҳа ёшларининг ҳуқуқий ва моддий-маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг илғор ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш, салоҳиятли раҳбар кадрлар захирасини тайёрлаш юзасидан лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил