Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилЭндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.
Мазкур тизим Президентимизнинг 2017 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида йўлга қўйилди.
— Бу маълумот алмашиш ҳозирча Тошкент шаҳрида, аммо 2018 йилда бундай тизимни бутун республика бўйича жорий этиш режалаштирилган, — дейди «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Ахборот ресурслари хавфсизлиги бўлими бошлиғи Айсулув Айдарова. — Бундан ташқари, соҳада кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати қисқартирилди. Энди «ягона дарча» тамойили орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга бор-йўғи етти кун кетади. Илгари бу жараён бир ой давом этган. Мазкур хизмат турларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки қўмитанинг расмий ygk.uz веб сайти орқали фойдаланиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, онлайн ахборот алмашиш тизимининг йўлга қўйилиши ва кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг ўзгариши фуқароларни ортиқча оворагарчиликлардан халос этади ҳамда вақтни тежаш имконини беради.
Биргина мисол, бугунги кунда Тошкент вилоятида 627 мингдан ортиқ кўчмас мулк объекти мавжуд бўлиб, уларнинг 85 фоизи мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатга эга экан. Ўз-ўзидан савол туғилади: нега вилоятда бу борада 100 фоизли натижага эришилмаган?
— Бунга йиллар давомида аҳоли орасида мулкка эгалик ҳужжатларининг қанчалик муҳимлигини етарлича англамагани, рўйхатдан ўтиш жараёнининг узоқ давом этиши ва юзага келган айрим қийинчиликлар сабаб бўлган, — дейди Тошкент вилояти Ер тузиш кўчмас мулк кадастри бош мутахассиси Муродхўжа Ғанихўжаев. — Қонунга биноан уй-жой қуришга ер ажратилгандан сўнг, мулкдор кўчмас мулкни бир ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиши шарт. Буни эса ҳамма ҳам тўғри англаб етмаган. Энди бундай ҳолатларга чек қўйилади.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил