Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасидан

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

Айни чоғда ёш авлод учун таълим, айниқса, олий таълимнинг ижтимоий аҳамияти ўсиб бормоқда. Бу «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 14-29 ёшли ўсмир-ёшлар ўртасида ўтказилган сўровдан ҳам маълум бўлди. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, агар 2010/2011 йилларда ёшларнинг фақат учдан бир қисми олий маълумот олишни хоҳлаган бўлса, жорий йилга келиб, 76,5 фоиз йигит-қиз талабалик энг катта орзуси эканини билдирган.

Навқирон авлод вакилларининг фикрича, олий таълим ҳаётда маълум бир ютуқларга, ижтимоий мавқега эришиш, яхши даромад топиш ҳамда меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлишнинг гарови ҳисобланади.

Аслида ҳам шу. Инсон яралибдики, илмга интилиб яшайди. Келажакда бирор бир касб-ҳунарни эгаллаб, танлаган соҳасининг етук мутахассиси бўлишни мақсад қилади. Шу орқали ўзидан яхши ном қолдиришни истайди…

Жиззахлик Азамат Раимқулов билимга чанқоқ ёшлардан. У ўсмирлигидан тиббиётга қизиқади. Орзуси — шифокор бўлиш. Жиззахдаги тиббиёт коллежини битиргач, ана шу иштиёқ уни пойтахтга етаклади. Тошкент давлат стоматология институтига ҳужжат топширди. Аммо бугун ёшларимиз ўртасида рақобат кучли: билимлилар жуда кўп. Шунинг учун кетма-кет икки йил «йиқилди». Олий билим даргоҳида ўқиш бахтига муяссар бўлмаганидан жуда тушкун кайфиятда юрди. Келаси йили бошқа соҳа бўйича ўқишга ҳужжат топширишни ният қилиб юрган бир маҳалда Президентимизнинг муҳим бир ҳужжати қабул қилинди. Азаматга ўхшаган вилоятдан келган абитуриентлар учун катта янгилик, енгиллик яратилиб, уларни мақсадига эришиш сари ундади.

Жорий йилда давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари билан бўлган учрашувда бундан буён тиббий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлиши, хусусан, шу йилдан бошлаб ҳудудлар бўйича мақсадли қабул бошланиши ҳақида маълум қилган эди. Бундан кўзланган мақсад ҳудудлардаги кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш, чекка туманлардаги тиббиёт бирлашмаларини ҳам олий маълумотли малакали шифокорлар билан тўлдиришдир.

Шу тариқа, Президентимиз 2017 йил 5 май куни «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги  қарорга имзо чекди. Мазкур қарорга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмаларига биноан, юқори малакали тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича квоталар ажратилди. Мақсадли қабул бу — абитуриент олийгоҳга ҳужжат топшириб, тест синовлари жараёнида фақат ўзининг ҳудудидагилар билан рақобатлашишини назарда тутади. Шундан сўнг, улар орасида энг юқори балл тўплаган муайян нафари ўқишга давлат гранти асосида киради.

Азамат Раимқулов бу йил Тошкент тиббиёт академиясини танлади. Даволаш иши факультетига Жиззах вилояти учун ажратилган 25 та грант ўриннинг биттаси унга насиб этди: 179 балл билан давлат гранти асосида биринчилардан бўлиб қабул қилинди.

— Президентимизга мен каби ёшлар номидан чексиз миннатдорлигимни билдираман, — дейди Азамат. — Бу давлатимиз раҳбарининг бизга кўрсатаётган юксак эътибори, ғамхўрлиги ифодасидир. Бундан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Биласиз, мақсадли қабул асосида ўқишга кирган абитуриент олийгоҳни тугатгач, ўз ҳудудида маълум муддат ишлаб бериши керак. Лекин шуни айтмоқчиманки, мен ўз вилоятимиздаги ўша тиббиёт муассасасида муайян вақт эмас, бир умр хизмат қилишга тайёрман.

Ҳа, Азамат жуда тўғри айтди. Унинг бундай дейишига асослар кўп. Шу боис у бугун фақат пухта, чуқур билим олиш билан банд. Устозларидан олган сабоқларини келгусида ўзи туғилиб ўсган ҳудуд аҳолиси саломатлиги учун сарфлаш ниятида.          

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар