Долзарб мавзу      Бош саҳифа

АЙРИМ СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ ПАСАЙИШИ КУТИЛМОҚДА

Фуқаролар жамғармаларини 450 миллиард сўмдан кўпроққа ошириш кўзда тутилмоқда

Яқинлашиб келаётган 2018 йилда мамлакатимиз солиқ ва бюджет сиёсати қандай бўлади? Асосий янгиликлар нималардан иборат ва халқимиз ҳаётига, одамлар турмуш-тарзига бевосита дахлдор бўлган қандай муҳим янгиликлар кутилмоқда?

АЙРИМ СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ ПАСАЙИШИ КУТИЛМОҚДА

9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида мамлакатимизнинг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси ҳамда Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.

Тасдиқланган дастурларни молиялаштириб ҳамда кўзда тутилган барча харажатларни ижро этган ҳолда 2017 йил бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиши кутилмоқда.

Мажлисда мамлакатнинг келгуси йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, бюджет даромадлари ва харажатлари параметрлари бўйича ёндашув ва таклифлар ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, валюта ва нарх-наво сиёсатини эркинлаштириш шароитларида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилишни кучайтириш, шунингдек, ижтимоий ин­фратузилма, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини, шу жумладан, йўллар қуриш, сув таъминоти бўйича тасдиқланган дастурларни молиялаштириш ҳамда йиллар давомида ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

2018 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида:

— фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини бирлаштириш орқали умумий базавий ставкани 15,5 фоиздан 14,5 фоизгача камайтириш;

— Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратмаларни ягона тўловга — давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштириш орқали умумий ставкани 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача камайтириш, бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектлар тасарруфида қарийб 411 миллиард сўм маблағ қолдириш имконини бериши;

— жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ юки даражасини фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобрақамларига ажратмалар миқдорини 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш ҳисобига камайтириш ва бу фуқароларнинг жамғармаларини умуман 450 миллиард сўмдан кўпроққа ошириш;

— якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқнинг аҳоли тадбиркорлик фаоллигини оширишга қаратилган ставкасини ўртача 30 фоизга пасайтириш;

— ҳудудлар хусусиятлари ва фаолият кўрсатиш жойи ҳисобга олинган ҳолда, маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва қатъий белгиланган солиқлар бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 0,7-1,3 гача камайтирувчи ва кўпайтирувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔143

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔131

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔249

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар