Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир фожиали оқибати
Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.
БатафсилАксарият таом ва салатларимизни картошкасиз тасаввур этиш қийин. Унинг таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислота, турли витаминлар, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементлар бор. Ундаги оқсилда инсон саломатлиги учун зарур аминокислоталар мавжуд.
Картошка калийга бой бўлгани боис, у пешоб ҳайдовчи восита сифатида юрак ва буйрак касалликларидан азият чекаётган беморларга тавсия этилади.
Шарбати меъда шираси ошиб ёки камайиб кетиши билан боғлиқ гастритни даволайди.
Тиббиётда картошка шираси яллиғланишга қарши самарали ёрдам беради.
Картошка суви жиғилдон қайнаши, кўнгил айнишини йўқотади.
Халқ орасида шундай амал бор: картошка қайнатилган сувнинг буғидан нафас олиш бурун бўшлиғи шамоллашида яхши наф беради.
Янги картошка сувини қаймоққа қориштириб, терининг сепкил тошган, биринчи даражали куйган соҳаларига суриш орқали сепкилларни камайтириш, жароҳатни тез битириш мумкин.
Ёз ойларида кўп учрайдиган қадоқни даволашда ҳам картошкага тенг келувчи табиий восита йўқ.
Картошка гулларидан тайёрланган дамлама артериал қон босимини пасайтиради.
Микроб ва замбуруғларга қарши курашиш хусусияти билан тери касалликларидан азият чекадиганларга ёрдам беради.
Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.
БатафсилЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
БатафсилИқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил