— Кейинги пайтларда матбуот ва телевидениеда фуқароларнинг лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилаётгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Мен шахсий автомобилимда тадбиркор сифатида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғуллансам бўладими (яъни ушбу соҳадаги юридик шахс билан шартнома тузмасдан, мустақил равишда)? Бу соҳада ҳам фуқароларга енгилликлар борми?
Анвар МАМАТОВ,
Юнусобод тумани
— Тўғри, республикамизда, айниқса, пойтахтда йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланиш ҳолатлари бугун кун тартибига чиққан. Бу соҳада ҳам фуқароларга янада қулайликлар яратиш устида иш олиб борилмоқда.
2018 йилда жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилиши кутилмоқда. ЎзА хабарида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида шу ҳақда маълум қилинган.
Ушбу тартиб тегишли лицензия олган ўриндиқ жойлари 4 йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.
Бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқлар йиғувчанлигини ошириш, даромадларини легализация қилиш, қўшимча резервларни аниқлаш доирасида берган топшириқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔120
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔119
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔115
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил