Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.
Алишер Навоий
Тўрақўрғон тумани Қирғизқўрғон қишлоғининг Баҳор боғи маҳалласида истиқомат қилувчи Моҳира Тошпўлатовага вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиёти ўтказишда моддий ёрдам кўрсатилди.
— 2002 йилдан буён буйрагим безовта қилади, — дейди М.Тошпўлатова. — 2008 йилда операция қилишди. Бироқ бутунлай соғайиб кетганим йўқ. Мунтазам даволаниб юриш, зарур дори-дармонлар сотиб олиш эса қийин. Куни кеча иккинчи бор жарроҳлик амалиётида бўлдим. Аммо бу сафар барча харажатлар давлатимиз томонидан тўлаб бериладиган бўлди. Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Албатта, бунда муолажалар билан бирга, Президентимиз раҳнамолигида кўрсатилаётган ғамхўрлик, яқинларимнинг меҳр-оқибати ҳам менга куч-қувват, шифо бағишлаётир.
Маиший шароити оғир, боқувчисини йўқотган ва ногирон оила аъзоларини парваришлаш, касалмандлар саломатлигини тиклаш бўйича кўрсатилаётган амалий ёрдам халқимизга хос бағрикенглик, меҳр-мурувват ва саховатнинг амалдаги ифодасидир.
Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, юртимизнинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилди, уй-жой ва маиший техника билан таъминлаш, яшаш жойини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди. Ушбу тоифадаги оилалар рўйхати вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланиб, 2017-2018 йилларда аҳолининг ночор тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.
Наманган вилоятида ҳам мазкур дастур асосида кам таъминланган оилаларнинг бемор аъзолари, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизни даволаш, дори-дармон билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қўшқайрағоч маҳалласида яшовчи Ўктамхон Эргашеванинг ўғлининг ток уриши натижасида куйган икки қўли бармоқлари кесиб ташланган. Бироқ икки йилдан буён боланинг жароҳати тузалмаган. Унга Тошкентдаги клиникада даволаниш учун давлат ҳисобидан пул ўтказиб бериладиган бўлди.
— Биз сингари эҳтиёжманд оилаларга, беморларга ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимизга барча оналар номидан миннатдорлик билдираман, — дейди Ўктамхон Эргашева. — Илоҳим, юртимиз ҳамиша тинч бўлсин, яхши одамлар кўпаяверсин.
— Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур ижтимоий тадбирда Наманган вилояти бўйича жами 72 нафар кам таъминланган ва малакали тиббий хизматга муҳтож юртдошимизга ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, клиникаларда даволаниши, дори-дармон билан таъминланиши учун давлат бюджетидан жами 288 миллион сўм маблағ ажратилган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Аббос Мамадалиев. — Уларга даволовчи шифокор хулосаси, рецепти, поликлиника йўлланмаси асосида даволаниши ёки дори-дармон сотиб олиши учун тегишли тиббиёт муассасаси ёхуд дорихона ҳисоб рақамига шартнома асосида пул ўтказиб берилади. Ишчи гуруҳи томонидан аниқланган шундай беморларнинг 40 нафари республика миқёсидаги шифо масканларида даволаниш бўйича ўзаро шартнома тузган.
Аҳоли, айниқса, унинг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган бундай тадбирлар одамларда бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.
Акром САТТОРОВ,
ЎзА мухбири
2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?
🕔16:41, 11.12.2025
✔73
Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи
🕔16:10, 04.12.2025
✔155
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?
🕔11:01, 04.12.2025
✔142
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
Батафсил