— Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага ўтиш жараёни янада соддалаштирилгани тўғрисида эшитдим. Бу тўғрими? Фуқаролар учун бу борада қандай енгилликлар яратилди?
Улуғбек ОРТИҚОВ,
Учтепа тумани
Давлат хизматлари кўрсатишда фуқаролардан талаб этилаётган ахборотлар ва ҳужжатлар рўйхатини тубдан қисқартириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 20 декабрда 1001-сонли Қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Ҳужжатга кўра, эндиликда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун тураржой ҳужжатлари, уй-жой мулкдорининг аризаси, никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилмайди.
Шунингдек, доимий пропискага қўйишда эр-хотиннинг амалда яшаган жойида уларнинг камида бир йил биргаликда яшаганлиги тўғрисида маҳалла йиғини раиси ва профилактика инспектори томонидан имзоланган маълумотнома тақдим этилиши бекор қилинди.
Вақтинчалик ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳолларда нотариал тасдиқланган тураржойнинг ижара шартномасининг ёки тураржойдан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди:
— ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) тураржой мулкдорининг ёки ушбу тураржойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда;
— Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔118
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔116
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔113
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил