2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетасида эълон қилинган «Кексаларимиз — бебаҳо бойлигимиз» лойиҳаси якунланди.
Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида молиялаштирилиб, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан ижтимоий шериклик асосида амалга оширилган мазкур лойиҳа мамлакатимизда ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан навқирон авлод камолоти йўлида оқилона фойдаланиш, ёшларни миллий қадриятларимизга эҳтиром руҳида тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. Лойиҳада 2015 йилнинг 1 июлидан 2016 йилнинг 20 июнигача «Жамият» газетасида 58 нафар муаллиф жами 100 дан ортиқ мақола, 125 та хабар, 10 дан ортиқ фотолавҳа билан иштирок этди.
— Кексаларимиз ҳаётининг бугунги кунимиз учун ўрнак бўларли жабҳаларини ёритишни мунтазам давом эттириб бориш, менимча, ёш авлод тарбиясига мустақиллик ғояларини сингдириш ҳамда шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашда жуда катта аҳамият касб этади, — дейди танлов ғолибларидан бири Зебунисо Назирова.
Танловнинг асосий ўринлари ҳамда «Энг яхши мақола», «Энг яхши фотосурат», «Энг яхши репортаж» номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорлар таҳририятнинг махсус дипломи ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔115
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔114
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔111
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил