Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилИнтернет сайтларини кузатсангиз, бефойда ўйинлару лойиҳаларнинг кўплигидан таъбингиз хира тортади. Лекин улар орасида ўқувчи-ёшларни фикрлашга, бирор бир соҳада илм ўрганишга чорловчи ўйинлар ҳам йўқ эмас. Шулардан бири бу — «Mylab.uz» лойиҳасидир.
Мазкур лойиҳа 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташаббуси ва ҳомийлигида ташкил этилган «Best Soft Challenge-2017» танловининг Компьютер ва мобиль ўйинлар йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади.
— Бу лойиҳанинг аҳамиятли тарафи шундаки, у ёш кимёгарларда нафақат назарий билимларни шакллантириш, балки кимёда бўладиган ҳар хил реакцияларни электрон кўрсатиб бериш ва интерфаол шаклда ўргатишдан иборат, — дейди лойиҳа муаллифи Шодбек БОБОЖОНОВ. — Лойиҳа ўйин (кимёвий мувозанатга доир, яъни реакцияларни тенглаш ижтимоий ўйинлар) кўринишида бўлиб, оддийликдан мураккаблик сари босқичма-босқич давом этади. Шу орқали кимё фанига оид бўлмаган бошқа касб эгалари ҳам фанга доир унсурларни маълум даражада ўзлаштириши, уларни ҳам кимё фанига жалб қилиши мумкин. Бундан ташқари, лойиҳада имтиҳонда тушадиган онлайн тестлар ҳам ўрин эгаллаган.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил