Жараён      Бош саҳифа

МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНГАН ҚИЗ

Бошланғич маблағсиз ҳам катта иш бошлаш мумкинми? 

Аввалига унга «сенинг қўлингдан нима ҳам келарди? Ўшандай даражага эришиш осон эканми? Яхшиси, аравангни судраб, тинчгина юравер», қабилида насиҳат қилганлар ҳам бўлди. Ишончсизлик, таъна-дашномлар билан агар суянган тоғи ёки пули бўлмаса, катта ишни бошлаш мушкул эканини айтишди.

МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНГАН ҚИЗ

Лекин хонқалик Зилола Сатторова ҳар куни телевизорда, газетада ёшлар учун яратилаётган имконият, кичик бизнесни бошлаб катта тадбиркорга айланган тенгдошларини кўриб, мақсади қатъийлашди. Аксинча, «доно маслаҳатлар» уни инсон нималарга эришиши мумкинлигини амалда кўрсатишга, исботлашга ундади...

Ёш қиз ташкил этган «Ziloldizayn» фирмаси 2016 йилнинг ўзида 300 миллион сўмдан ортиқ даромад олди. Шундан соф фойда 60 миллион сўм. 2017 йил якунлари бўйича кўрсаткич эса яна ўттиз фоизга ошиши кутилмоқда. Хўш, у бундай натижага қандай эришди?

Зилола Сатторова 1990 йилда Хоразм вилоятининг Хонқа туманида туғилган. Маълумоти ўрта-махсус. Онаси тикувчи бўлгани боис, болалигидан тикиш-бичишга қизиқиши баланд эди. Тўққизинчи синфда ўқиб юрган кезларда ўзи мустақил тарзда кийимлар тикишни бошлади. Бора-бора бу иштиёқ катта тикувчи бўлиш орзусига айланди. 2006 йилда пойтахтда таҳсил олаётган опасининг ёнига келиб, «ZINIAL» тикув цехига иш сўраб борди.

Дастлаб у бу ерга шогирд сифатида келиб-кетди (сабаби, қизда ҳали етарлича, малака йўқ эди). Бироқ қисқа вақт ичида ўзининг иқтидори ва меҳнатсеварлигини намоён эта олди. Натижада ҳамманинг эътиборига тушди ва кўп ўтмай ишга қабул қилинди. Икки йил давомида Зилола анчагина тажриба тўплагач, энди оддий ишчи бўлиб қолишни истамади: бундай ҳунар билан ўзи туғилиб ўсган жойга қайтиб бориб, янгиликлар яратиш, катта ишни бошлашни дилига тугди.

Шу мақсадда 2009 йилда Хоразмга қайтди ва у ердаги тикув цехида ишини давом эттирди. Бир йил давомида ишлаб топган пулини йиғиб, мустақил иш бошлаш учун фурсат кутди. Бу орада унинг ниятини англаган раҳбари фикридан қайтаришга уринса-да, Зилола бунга рози бўлмади. Унинг аҳди қатъий эди.

2010 йилда Зилола тўплаган пулларига иккита замонавий тикув машинаси сотиб олди ва касаначи сифатида ўзининг мустақил фаолиятини йўлга қўйди. Келинларга сарпо ва аёллар либослари тика бошлади. Тинимсиз меҳнат, изланишда ўтган уйқусиз тунлар туфайли 2016 йилга келиб у яна ўнта тикув машинаси харид қилди. Ўзининг хусусий фирмасини очишга муваффақ бўлди.

Ҳозир унинг ишчилари сони 25 нафар, тикув машиналари ўттизта. Ишчилари асосан, хотин-қизлар. Улар бепул тушлик ва кунлик маош билан таъминланмоқда. «Ziloldizayn» ишлаб чиқарган аёлларнинг қишки ва ёзги либослари Хоразмнинг энг гавжум бозорларида жуда харидоргир.

— Бошқалардан ҳеч қандай камимиз йўқ, деган ишонч мени доим олдинга бошлайди, — дейди ­Зилола ­Сатторова. — Эплай олмайман, деган сўз иродаси суст одамлар луғатида бўлади, назаримда. Мақсадим — ўзим тиккан миллий либосларимизни жаҳон бозорига чиқариш. Бунинг учун юртимизда ҳамма шароит бор, имконият етарли. Фақат астойдил ҳаракат қилинса бас.

Янгиликка интилувчан ­Зилола Сатторова Ишбилармон аёллар ассоциациянинг Хоразм вилояти Хонқа тумани бўлими аъзоси. Ассоциация фаолларининг тавсияси билан у жорий йилда «Микрокредитбанк»нинг туман филиалига ёш тадбиркорларга бериладиган имтиёзли кредит олиш учун мурожаат этмоқчи. Шу тариқа, маҳсулотини экспорт қилишга бел боғлаган. Қўли гул чевар қиз ўзи яратган либослар бутун дунё аёлларига манзур бўлишига умид боғламоқда. Ҳа, шундай бўлса, ажаб эмас…

Халқимизда интилганга толе ёр, деган мақол бор. Зилоланинг мисолида бу мақолнинг рўёбини ёрқин кўриш мумкин.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔39

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔96

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 39    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 96    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 208    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар