Долзарб мавзу      Бош саҳифа

19 НАФАР «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ

Маълумки, 2018 йилдан бошлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бутунлай янгича тизимга ўтмоқда. Яъни, имтиҳонлар яхлит катта залларда, («Ўзэкспомарказ», Олимпия захиралари коллежлари ва ҳоказо) видеокузатув остида 1 августдан 15 августгача бўлиб ўтади. Натижалари эса тест ўтказилган куннинг эртаси куниёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

19 НАФАР «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ

Албатта, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилаётган ушбу янги тартиб абитуриентлар учун катта янгиликдир. Уларга қатор қулайликлар яратади, мушкулини осон қилиб, янги-янги умидлар беради. Энг муҳими, бу — олий таълим муассасасига ҳужжат топшираётган абитуриентнинг орзулари рўёби десак, муболаға бўлмайди.    

Лекин янгича ёндашув амалга татбиқ этилаётгани билан аксарият абитуриентни битта савол ўйлантиради? Бундан буён адолатсизликка йўл қўйилмайдими? Мутасаддилар бунинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрмоқда?

— Абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ортиши ва имтиҳон бир кунда бўлгани учун тестлар турли тарқоқ биноларда ўтишига сабаб бўлган, — дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари Қаҳрамон ҲАҚБЕРДИЕВ. — Бу эса уларнинг адолатли ўтишига халақит бериб келди. Энди марказимизда Коррупцияга қарши комиссия иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, ходимларимизнинг штат бирлиги янгидан тузилди. Ўйлайманки, мазкур омиллар имтиҳон жараёнини ҳаққоний ва шаффоф ўтишини таъминлайди.

— Жорий йилги имтиҳон жавоблари эълон қилингандан сўнг, неча нафар абитуриент тест натижалари бўйича норози бўлиб, апелляция комиссиясига ариза берди? Уларнинг мурожаати нима билан якун топди?

— Тест синовлари натижаси маълум бўлгач, 4 минг нафар абитуриент апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат этган. Барча аризачининг иши кўриб чиқилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, аксарият абитуриент техник хатоларга йўл қўйган. Аммо ариза берган абитуриентлар марказга чақирилган кунда уларнинг деярли учдан бири суҳбатга келмаган.

Шу билан бирга, тузилган тест саволларида хатоликлар ҳам борлигини тан олиш керак. Ўрганишлар натижасида 2017 йилда апелляция комиссиясига ариза берганлардан 19 нафар абитуриент учун олийгоҳга ўқишга қабул қилиниши юзасидан тавсия берилди.

— Айрим тест саволлари жуда қийин, боз устига, чалкаш экани сир эмас. Уларни соддалаштиришга ҳам ҳаракат қилин­яптими?

— Бизда тест тузишга ихтисослашган ходимлар йўқ. Бунга профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари жалб этилади. Лекин тестларни соддалаштириш ва аниқлигига, шу билан бирга, мантиқийлигига эътибор беришга алоҳида урғу берилмоқда. Тузилган тестларнинг самарадорлигини текшириш ва абитуриентларга таништириш учун улардан намуналар ДТМнинг расмий сайтига жойлаштириб бориляпти.

 

«Оила даврасида» мухбири

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔66

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔302

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар