— Кундалик ҳаётда овқат тайёрлаш учун маиший газ баллонидан, яъни суюлтирилган газдан фойдаланиб келамиз. Эшитишимча, жорий йилдан суюлтирилган газ нархи ошар экан. Шу тўғрими?
Ҳамза ЛАПАСОВ,
Қўшработ тумани
Тўғри. 2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги қарори билан суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ушбу табақалаштирилган нархлари белгиланган.
Шунингдек, 2018 йил 1 августдан бошлаб эса Республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 килограмм учун 800 сўмдан етказиб берилади.
Kun.uz хабарида келтирилишича, айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ нархи 372 сўмни ташкил этади.
Қарорда суюлтирилган газнинг ажратилган ҳажм доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишининг тизимли назорати ҳам йўлга қўйилиши белгиланган.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил