— Пенсиядаги шифокорлар, агар ишласа, пенсиясини тўлиқ миқдорда олувчи пенсионерлар тоифасига киритилгани тўғрисида эшитдим.
Бу имтиёз қандай ҳолатларда жорий этилади, яъни хусусий ёки давлат шифохонасида ишлашига боғлиқми?
Искандар ҚАРШИЕВ,
пенсиядаги шифокор
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, ишловчи пенсионер-шифокорларга пенсия 100 фоиз миқдорда тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор-пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланиш тартиби белгиланди.
Шу пайтгача тиббиёт муассасасида ишлаётган пенсионер-шифокорлар ҳар ойда пенсия миқдорининг 50 фоизини оларди. Қарорга кўра, энди бу тоифа пенсионерларга пенсиясида ҳеч қандай чеклов бўлмайди.
Ҳозирда туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимларидаги шифокор пенсионерларнинг Ф-25 шаклдаги топшириқномаларига пенсия миқдорини 100 фоизга ўтказиш юзасидан тегишли ўзгартиришлар киритмоқда.
Амалда ўрнатилган тартибга мувофиқ, 2018 йилнинг январь ойи учун барча ишловчи шифокор-пенсионерларга 100 фоиз миқдордаги пенсия тўлови февраль ойида иш ҳақининг иккинчи қисми тўлови амалга ошириладиган муддатларда тўланади.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔117
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил