Давр нафаси      Бош саҳифа

«ПРЕЗИДЕНТ ДАРДИМИЗНИ ТИНГЛАДИ»

Давлатимиз раҳбари ҳудудларга ташрифи давомида ҳар гал оддий одамлар билан мулоқот қилади, уларнинг турмуш шароити билан қизиқади, қийнаётган ташвиш ва муаммоларига алоҳида эътибор қаратади.

«ПРЕЗИДЕНТ ДАРДИМИЗНИ ТИНГЛАДИ»

Жорий йил 5 январь куни Тошкент вилоятига қилган навбатдаги ташрифи чоғида ҳам Президентимиз жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Янгийўл шаҳрида жойлашган «Файзли» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан мулоқот ҳам самимий руҳда ўтди. Учрашув маҳалла аҳлини тўлқинлантириб юборди, ҳаётга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлади.

— Ҳар бир она фарзандининг соғ-саломат улғайишини, замонавий таълим олиб, қайси соҳани эгалламасин, жамиятга керакли шахс бўлиб камолга етишини истайди, шундагина ўзини бахтли ҳис қилади, — дейди уй бекаси Гулнора Исмоилова. — Юртимизда истеъдодли ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларнинг ўз қобилият ва салоҳиятини юзага чиқаришга доимий ­эътибор қаратилмоқда. Узоққа бормайлик, ўз ҳаётим мисолида айта қолай. Қаранг, турмуш ташвишлари билан бўлиб, ўғлимнинг дарсларни қандай ўзлаштираётганига эътибор қилмабман, спортга, айниқса, футболга қизиқишини болалик шўхлигига йўйибман. Мактабдаги жисмоний тарбия ўқитувчиси «Ўғлингиз Комилжон машғулотларда фаол қатнашади. Унинг тўп билан қиладиган турли ҳаракатларини бир кўрсангиз, кўзингиз қувонади. Ўз устида ишлаб чарчамайди. Келгусида маҳоратли футболчи бўлиши учун махсус футбол мактабига бериш зарур», деган маслаҳатидан сўнг ўйланиб қолдим. Кейин бир неча бор соҳа мутахассисларига мурожаат қилдим. Бироқ баъзи масалалар туфайли ижобий ҳал бўлмай келаётганди. Бугун давлатимиз раҳбари ўзлари бизнинг олдимизга келиб, муаммоларимизни тинглади, жумладан, ўғлим билан боғлиқ мени қийнаётган масалани бир пасда ижобий ҳал этиб берди. Бундан жуда хурсандман. Ишонгим келмайди, мендай оддий бир фуқарони давлат раҳбари шахсан тингласа-ю, ечимини топиб берса!? Ўғилгинам «Бунёдкор» болалар ва ўсмирлар футбол мактабига қабул қилинди. Комилжонимнинг хурсандчилигини кўрсангиз, фуқаропарвар шундай Президентни етказганига беҳисоб шукроналар айтасиз. Кечалари тўпни қучоқлаб ухлаяпти. Насиб қилса, ҳали зўр футболчи бўлади, Президентимизнинг ишончини оқлайди.

— Дадам вафот этгач, рўзғор юмушларини ёлғиз ўзи қилаётган онамга осон бўлмади, — дейди ёш тадбиркор Азиза Орифбоева. — Коллежни 2016 йилда тамомлаганимдан сўнг, онамга кўмаклашиш мақсадида Халқ банкининг ҳудудий бўлимидан 25 миллион сўм кредит олдим. Ҳозир Янгийўл шаҳар деҳқон бозори ҳудудидаги янги дўконимизда нон ва нон маҳсулотлари билан савдо қиламан. Бироқ сўнгги пайтларда оилавий шароитимизда юзага келган турли муаммолар, онамнинг тез-тез саломатлиги ёмонлашаётгани туфайли банкдаги кредит тўловларини вақтида тўлашга бироз қийналдим.

Президентимиз Янгийўлга ташрифлари чоғида менинг ҳам муаммоларимни тинглаб, «Қизим, ҳали кўп бахтли кунларинг олдинда. Ёш бўлишингга қарамай, яхши ният билан ўз тадбиркорлигингни бошлабсан, хурсанд бўлдим», деб мени бағрига босди. Ўзимни худди отамнинг бағридагидай ҳис қилдим, кўзимдан қувонч ёшлари тинимсиз оқади, денг. Аслида ҳам шундай-да. Биз, ёшлар барча соҳада яхши натижаларга эришишимиз учун ҳар томонлама шароитлар яратиб бермоқда. Куни кеча Янгийўл шаҳри ҳокимлиги оиламизга моддий ёрдам кўрсатди. Тадбиркорлик фаолиятимни янада ривожлантириш масалалари ижобий ҳал килинадиган бўлди. Бунинг учун оддий инсонлар ташвиши билан яшаётган, одамларга ғамхўр бўлиб, оғирини енгил қилиш йўлида астойдил қайғураётган Президентимиздан миннатдорман.

 

Абдулазиз МУСАЕВ

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔73

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔155

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔142

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 73    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 155    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 142    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 216    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 271    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар