Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МУАММОЛАР ЭШИГИНИНГ КАЛИТИ

Ичкаридаги ўғри эшикни кимга очмоқда?

Бозорда бирор нарса сотиб олган харидор сотувчига пулни узатаркан, рози бўлинг, деб қўяди. Ўз навбатида, сотувчи ҳам розиман, сиз ҳам рози бўлинг, дейди.

МУАММОЛАР ЭШИГИНИНГ КАЛИТИ

Шу билан бу икки одам умри давомида бир-бирини ё яна қайта учратади, ё йўқ. Шундай бўлса-да, улар бир-биридан ўзаро рози-ризолик сўраб ажрашишади. Нега шундай?

Бу ҳеч қайси қонун-қоидаларда қайд этилмаган бўлса-да, халқнинг кундалик турмуш тарзига сингиб кетган таомил. Унинг ўзига хос сабаблари бор...

Ҳар куни бир йигитдан нон сотиб оламан. Нони анча сифатли. Харидори ҳам ўзига яраша. Бир гал унинг ўрнида бошқа йигитча савдо қилаётганини кўрдим. Суриштирсам, олдинги сотувчи ота-онасини кўргани қишлоққа кетган экан. Бошқа куни нон растаси олдидан ўтаётганимда ўша нончилар олдида анча киши йиғилишиб турганини кўрдим. «Ҳозиргина бинойидек ҳар доимги нархда сотаётгандинг-ку?! Нега нархни кўтариб юбординг? Икки қўлингни оғзингга тиқяпсанми?» дея хуноб бўлиб бақирарди ёши каттароқ бир амаки. Йигитчалар эса «бизга ўзи шу нархдан беришган, биз сотувчимиз, холос», деб ўзини оқлашга тиришарди.

Ўзим ҳам нарх бир ярим баробар кўтарилганини эшитиб, капалагим учди.

Куни кеча қишлоққа кетган нончи йигитнинг ўзи қайтиб келиб, яна ишини давом эттираётганини кўрдим. Ҳол-аҳвол сўрашгач, у йўқлигида бўлиб ўтган гапларни айтсам, у ҳам ҳасрат билан хўрсиниб қўйди.

— Э, ака, одамларни норози қилиб топилган бир сўм бир куни минг сўм бўлиб чиқиб кетаркан. Улар харидорларнинг дилини оғритиб, ишидан анча камомад чиқиб, ҳайдалиб кетди. Одамларни норози қилиб топилган пул қанча кўп бўлса ҳам унда барака бўлмас экан.

Ёш йигитнинг бу гаплари мени ўйлантириб қўйди...

Ҳеч ким ўзини зулмкор, адолатсиз, жоҳил деб ҳисобламайди. Ҳаммамиз ўзимизга жуда юқори баҳо берамиз. Аммо ён-атрофимиздагилар бизнинг кимлигимиз, қандай одамлигимиз ҳақида биздан кўра муносиброқ баҳо беришга ҳақли. Биз эса уларнинг фикр-мулоҳазалари билан кўпда ҳисоблашиб ўтирмаймиз. Ўзимизнинг билганимиз ҳамиша тўғри ва бошқача бўлиши мумкин эмас, деган мутаассибона қарашимиз бор.

Мана, бир мисол: бир умр биз билан елкама-елка туриб яшаётган ёки ишлаётган, ҳар куни муомала қилиб турадиган инсонлар биздан розими, деган савол устида ҳеч бош қотириб кўрганмисиз?

Агар оилада ўзаро рози-ризолик бўлмаса, ўртага совуқчилик тушиши аниқ. Эр-хотин бир-биридан, болалар ота-онасидан, ака-ука, опа-сингил туғишганларидан, келин барча қайниуруғидан узоқлашиб бораверади. Улар сиртдан бир хонадонда яшаса ҳам, ичида бир-бирларига бўлган совуқ муносабат туфайли ораларидаги меҳр узилиб бораверади. Охири оила пароканда бўлади.

Розилик инсоннинг кўзга кўринмайдиган, кўпчилик деярли эътибор қаратиб ўтирмайдиган ҳақларидан. Уни ўз ўрнига қўйишга ҳамма ҳам ҳафсала қилавермайди. Бугун жамият ривожи учун ҳар бир фуқаронинг ижтимоий розилиги ниҳоятда муҳим экани жуда тўғри мулоҳаза қилинаётир. Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишида ҳар ким ўз масъулиятини тўғри ҳис қилган ҳолда вазифасини тўла-тўкис бажариб қўйиши зарурлигини қайта-қайта уқтириб келяпти.

...Халқда камбағални урма, сўкма, тўнини йирт, деган гап бор. Ҳақсизлик, адолатсизликка дуч келган киши кўпинча бошқалар билан талашиб-тортишиб ўтирмайди. Индамай кетаверади. Ичида адолатсизлик сабабидан юзага келган нафрат, ғазаб, норозилик қатланиб бораверади. Гарчи дилидагини тилига чиқармаса ҳам халқ кимнинг нима қилаётганини ҳамиша билиб-кўриб турибди. Ҳа, ҳали қурилиши охирига етмаган намунавий уйларни мана, тайёр бўлди, дея фақат қоғоздагина фуқарога топшириб олгач, ҳамма ишни ортиғи билан дўндириб қўйдик, деб юқорига сохта кўрсатмалар билан ҳисобот бераётган ҳокимлар; аҳоли учун қулай турмуш шароитлари яратяпмиз, деб беҳуда оғиз тўлдираётган амалдорлар; биргина мардумнинг ишини битириш учун отангга бор, онангга бор, қабилида иш тутиб, халқни давлатдан бездириб қўяётган мутасаддилар; иши битказилмаган бўлса ҳам аҳолини мажбурлаб, муаммо ҳал қилинди, деб ёздириб олаётганларнинг ҳолати бугун ҳеч кимга сир эмас. Фақат халқ ўз ҳақини оёқ тираб талаб қилишдан ҳар доимгидек истиҳола қилади, холос.

Ижтимоий адолат ва ҳар бир фуқаронинг чин кўнгилдан розилигини топиш бугун давлат учун катта аҳамият касб этади. Халқ рози яшаса, давлатнинг адолат билан иш юритишига ишонади. Ҳар бир ишда давлатга хайрихоҳлик кўрсатади. Давлатнинг ҳар бир сўзини, қонунларни ҳурмат қилади ва оғишмай бажаради.

Давлат раҳбари олдимизга қўяётган асосий вазифа ҳам шу аслида. Ёлғон-яшиқ ҳисоботлар билан халқни алдаб бўлмайди. Бу билан ҳар ким ўзини алдайди, холос. Буни Президентимиз ҳар бир чиқишида алоҳида таъкидлаб келяпти. Яқинда Янгийўл туманига ташрифи чоғида оддий фуқароларнинг очиқ-ойдин аҳволи, ҳаёт тарзи, муаммолари билан қизиқиб, уларга ёрдам қўлини чўзгани, бундай ҳолатлар давлат раҳбарининг жойлардаги барча ташрифларида асосий эътиборда бўлаётгани аслида ҳаммамизга ўрнак бўлиши зарур.

Ҳар бир инсоннинг ўзида беғараз, самимий истак-хоҳиш бўлмаса, жамиятдаги кенг кўламли янгиланишларга эришиш амримаҳол. Мавлоно Жалолиддин Румий айтганидек, ичкаридаги ўғри эшикни очмаса, ташқаридаги ўғри ҳаргиз ичкарига кира олмайди. Бу масалдаги ичкаридаги ўғри — ҳар кимнинг қалбидаги истаги, эшикнинг калити эса розиликдир.

 

Фарҳод СУЛАЙМОНОВ,

Риштон тумани




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар