Саломатлик      Бош саҳифа

ҚЎЛ-ОЁҚ ИСИМАЯПТИМИ?

Мутахассиснинг ёрдам берувчи бир неча тавсиялари

Салқин кунларда қўл-оёғим мудом муздай бўлиб юради. Бунинг сабаби нима ва ундан қутулиш чоралари борми?

Бахтинисо ШОМУРОДОВА,

Каттақўрғон шаҳри

ҚЎЛ-ОЁҚ ИСИМАЯПТИМИ?

— Бунга сабаб қоннинг меъёрида айланмаслигидир, — дейди Жамият саломатлиги ва соғлиқни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Азиза ­ШИРИНОВА. — Айниқса, бу совуқ кунларда яққол намоён бўлади. Гап шундаки, совуқ натижасида томирлар тез тораяди. Бунинг учун қўлларга бироз каттароқ, қаттиқ сиқиб турмайдиган қўлқоп ва шундай пойабзал кийиш керак. Бу илиқ ҳаво қатламининг қўлқоплар ёки пойабзал ичида эркинроқ айланишига имкон яратади.

Яна бир усули аччиқ емаклар истеъмоли. Гап шундаки, аччиқ таомлар томирларни кенгайтириш хусусиятига эга. Натижада қон айланиши яхшиланади ва тананинг умумий ҳарорати кўтарилади. Бундан ташқари, аччиқ гармдори томирлар деворини мустаҳкамлайдиган ҳамда тананинг совиб, увушиши олдини олувчи А ва С витаминига бой. Никотин ва кофеин эса томирларни торайтиради. Спиртли ичимликлар, кўпчилик ўйлагандек, иситмайди, балки танани сувсизлантиради. Шунчаки, алкоголь таъсирида инсон совуқни нисбатан камроқ сезади.

Қўл-оёғи доим муздай бўлиб юрадиганларга балиқ гўшти ва баргли яшил кўкатлар тавсия этилади. Хуллас, таркибида ниацин ва темир бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари томирларни кенгайтиради ҳамда қон айланишини яхшилайди. Балиқ гўштида томирларга ижобий таъсир кўрсатадиган Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислотаси мавжуд. Яшил кўкатларда эса темир кўп.

Яна бир усули танада сув балансини ушлаб туришдир. Сув тана ҳароратини бошқаришда ва қон айланиши жараёнида жуда муҳим унсур ҳисобланади. «Қишда тана камроқ сувсизланади», деган тушунча ҳам мавжуд. Ундай эмас. Шу боис кучли чанқоқ кузатилмаса-да, илиқ (совуқ эмас) сув истеъмол қилиб туриш керак.

Совуқ кўчадан уйга кирибоқ дарров ўтириб ёки ётиб олмай, бироз ҳаракатда бўлиш лозим. Бу айниқса, тўла ва семиз кишиларга тааллуқли. Негаки, уларнинг қўл-оёқларида қон айланишида ҳамиша муаммо бўлади. Улар одатда ёғ қатлами сабабли совуқни унча сезмаслиги мумкин. Борди-ю, тана исиб, қўл-оёқлар исимаса, бу томирларда муаммо борлигидан дарак. Бунга бирорта маҳаллий артериянинг бекилиб қолиши, камқонлик ёки бошқа жиддий касалликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

 

Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар