Болалар илк марта кўрган «кашфиёти»ни синаб кўрмаса, кўнгли жойига тушмайди. Айниқса, қизалоқлар юра бошлагач, уй юмушларини бажаришга интилади.
Кучи етмаса-да, хамир қоришда, кир ювишда онасига ёрдам бераётганидан жуда севинади. Бироқ баъзи оналар «атрофимда ўралашаверма», деб қизини койиб беради. Ёки ўғил болалар бирор буюмни тузатмоқчи бўлса, «бу сенинг ишинг эмас», деб қўлидан тортиб олишади. Бундай қалтис муносабат боладаги қизиқувчанликни йўқотиши ҳеч гап эмас.
Мутахассисларнинг фикрича, қуйидаги ҳолатлар бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.
Бажариш имконияти
Фарзандингиз бирор қийинроқ юмушни бажармоқчи, масалан, ўғлингиз бузилган соатни тузатмоқчи бўлса, «ҳали ёшлик қиласан», деб тўсқинлик қилманг. Бу болангиздаги иштиёқни сўндириб, ҳафсаласини пир қилади. Кейинчалик эса бу ишга қайта қўл уришни истамайди. Баъзилар болалигида ўрганмаган ишини бажаришга эринади. Ундан кўра, унга шароит яратиб бериб, ўзингиз назорат қилиб турсангиз бас.
Ишидан айб топиш
Қизингиз ёш бўлишига қарамай биринчи марта овқат тайёрламоқчи. Токи пишириб бўлмагунича ишидан камчилик топиб, совутманг. Унинг тайёрлаш усули сизникидан фарқ қилса ёки ишидан кўнглингиз тўлмаса, «сен буни эплолмайсан», дейиш ўрнига «ҳали секин-аста ўрганиб кетасан», деб ишончини оширинг.
Ишонмаслик
Аксарият ота-она боласи бирор ишни режалаштирганини эшитиб, дарров йўлига ғов бўлади. Агар у нотўғри бўлса, қаршилик қилиш яхши, аммо баъзида яхши юмушларга ҳам рухсат беришмайди. Дейлик, бир бола ўртоқлари билан кичик ўйингоҳ қурмоқчи, агарда сиз унинг кучига ишончсизлик қилиб, фикридан қайтарсангиз, кейинчалик у ҳатто оддий ўйинчоқ ҳам ясай олмаслиги мумкин.
Ота-онасининг ишончини ҳис қилган болада дадиллик, ишчанлик коэффициенти икки ҳисса ошади.
Кичик масалалар
Айрим ота-оналар боласининг барча муаммоларини ўзича ҳал этади. Натижада, болада бу ишни мен эплолмайман, деган қараш шаклланади ва ўзига ота-онасидан «қалқон» ясайди. Бунга йўл қўймаслик учун ота-она боласига фақат тўғри йўл кўрсатиши, ишни эплашни эса ўзига қўйиб бергани маъқул.
Саволларга жавоб
Қизиқувчанлиги юқори болалар ўзидаги саволларга жавоб топмаса, тинчимайди. Бундай вақтда боланинг саволларига эринмай, тўғри ва аниқ жавоб бериш керак. «Намунча савол бераверасан?», «Катта бўлгач, билиб оласан», қабилидаги гаплар болага салбий таъсир кўрсатиб, бефарқликни шакллантириши мумкин.
Болаларни тарбиялашдаги энг тўғри йўл — шахсий ўрнак. Сиз болангизга нисбатан хушмуомала, меҳрибон, ишонувчан бўлсангиз, унда ҳам шу туйғулар, ажойиб хусусиятлар шаклланади.
Дурдона САФАРОВА
тайёрлади.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил