Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҲАЙДАЛГАН ТАЛАБАГА КРЕДИТ КЕРАКМИ?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан жавоб келди

Газетамизнинг жорий йил 1 февраль сонида «Талабани ўқишдан йиқитаётган ким? 600 нафар йигит-қиз талабаликдан кетди. Сабаб...» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда бугунги кунда айрим юртдошларимизнинг банклардан талаба кредити олишда дуч келаётган муаммолари, юзага келтирилаётган сунъий тўсиқлар хусусида сўз боради.

Мазкур мақолага Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан муносабат билдирилди. Банк раисининг ўринбосари Адҳам Исламов имзоси билан жавоб хати келди. Лекин…

Афсуски, ушбу хатдан бошига шу мусибат тушган инсонларни қониқтирадиган ҳеч қандай фойдали маълумотни топмадик. Мақолада айтилган муаммо ечими юзасидан лом-мим дейилмаган. Мақолага йўлланган муносабат талаба кредити олишнинг шартлари ва яратилган имтиёзлар ҳақида баландпарвоз жумлалардан иборат, холос. Ҳолбуки, биз бутунлай бошқача изоҳ кутган эдик. Хусусан, ўтган йилда фуқаролар томонидан банкларга талаба кредити масаласида қанча мурожаат тушгани, уларнинг нечтаси ижобий ҳал этилганини билмоқчи эдик. Агар бирон юртдошимизнинг мурожаати асосли тарзда рад қилинган бўлса, бунинг сабаблари газетхонларга тўғри тушунтирилишига умид боғлагандик.

Ҳеч бўлмаганда, агар банклар кредит ажратишда ўзини пайсалга солиш ҳоллари кузатилган бўлса, Марказий банкнинг ишонч телефонига қанча шикоят келиб тушгани ва улар қай даражада қаноатлантирилгани хусусида маълумот берилганда ҳам фойдадан холи бўлмасди. Ахир, ўқишдан четлатилган собиқ талабаларнинг наҳотки бирортаси ана шу халоскор, нажоткор рақамга қўнғироқ қилмаган бўлса?!      

Хуллас, арава қуруқ олиб қочилди. Фақат Марказий банк тақдим этган хат сўнггида мақолада тилга олинган талабалар ҳақида тўлиқ хабар берилса, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилишини маълум қилган. Аммо бунга энди ҳожат йўқ, назаримизда. Чунки талабалар сафидан чиқарилган талабага энди ҳар қанча кредит ажратишдан ҳеч қандай наф йўқ. У ўқишга қайта тикланмайди.

Шундай экан, биз банкка талаба кредити масаласида ёрдам сўраб келган ҳар бир йигит-қиз бу ердан муроди ҳосил бўлиб кетиши тарафдоримиз. Зеро, буни назорат қилиш ва ижросини таъминлаш айнан Марказий банкнинг зиммасидаги вазифадир. Буни унутишга уларнинг асло ҳақи йўқ.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар