бугун кичик бир бизнесга эшик очмоқда
Оилада қизнинг қўли гул, эпли бўлиши фақат пазандалиги-ю, уй юмушларини қай даражада бажариши билан баҳоланмайди. Игнага ип ўтказиб, кийим-кечакдаги майда-чуйда нуқсонларни «ёпиш»ни билмаса ҳам — бу уят ҳисобланади. Шу боис қизларга ҳунар ўргатиш бизда азалий одат.
Пискентлик Моҳинур Абдувоитова болалигидан тикувчиликни ўрганиб, эндиликда фаол тадбиркор тўқувчи деган номга эришиш остонасида турибди.
— Мактабда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақти мазмунли ўтиши, ҳунар ўрганиши учун турли тўгараклар фаолият юритарди, — дейди Моҳинур Абдувоитова. — Унда қизларга пазандалик, тикиш-бичиш, тўқувчилик, тақинчоқлар ясаш кабилар ўргатилган. Бошланғич синфда ўқиб юрган пайтларим, ана шу тўгаракларга ёзилдим. Илк дарсда устозимиз Мунаввар опа оддий ипдан турли нарсалар тўқиш мумкинлигини кўрсатганида ҳайратга тушдим. «Мен ҳам ўрганаман, яқинларимга чиройли кийимлар тўқиб бераман», деб аҳд қилдим. Бирорта ҳам машғулотни қолдирмай, тўқиш сирларини ўргана бошладим. Дастлаб, содда схемага эга, масалан, пайпоқ, чойнак тагига қўядиган таглик кабиларни ўргандик. Сўнг эскизга қараб мураккаб буюмлар тўқий бошладик.
Моҳинур ҳар қандай нарсани ўрганганда, унга энг аввало, катта қизиқиш, қобилият ва қатъий ҳаракат билан ёндашди. Шу боис устози Мунаввар опа Моҳинурдаги интилишни пайқади. Бошлаган ишини охирига етказишга одатланган қиз меҳнати маҳсули тайёр бўлганида ундан завқланарди. Тенгдошларидан фарқли равишда Моҳинур мактабни битирганда ҳунарли ҳам бўлди.
Сўнг қаҳрамонимиз пойтахтимиздаги юридик коллежга ўқишга кирди. Бу ерда бўш вақт бўлди дегунча кийим тўқирди. Ётоқхонадаги қизлар эса у тўқиётган нарсаларни кўриб ҳавас қиларди. Моҳинурдан бу ҳунарни ўргатишни сўрашди. Тўқувчи қиз бажонидил рози бўлди. Шундай қилиб, ўқувчи дугоналар ҳар куни ип ва илгак олиб турли усулларда шапка, шарф, нимча ва бошқа буюмлар тўқишни ўргана бошлади. Бир ишни кўпчилик бажариши қизиқарли ва рақобатли кечишини Моҳинур ўшанда билди. Ҳатто, кимўзарга ўйнаган пайтлар ҳам бўлди.
Қўлида ҳунари борга ўз ишини янада ривожлантиришга имкон ва шароит яратиб бериш керак. Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пискент туман кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Замира Довудхонова Моҳинурнинг ишларини кўриб, кредит олиш ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни маслаҳат берди. Бунинг учун нималар қилиш зарурлигини тушунтирди.
Мана, ҳозир Моҳинур Ёшлар иттифоқининг кўмаги билан имтиёзли кредит олиш арафасида. Тез орада ўзининг шахсий кичик цехини йўлга қўяди. Келгусида ўзи тайёрлаган кийим-кечакларни арзонлаштирилган нархларда сотиш учун махсус дўкон очишни ҳам ният қилган.
Севара ЖУМАЕВА
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил