Давр нафаси      Бош саҳифа

ГАЗЕТА УЧ КУНДА ЕТКАЗИЛИШИ КЕРАК

Бугунги кунда «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси даврий нашрларни тарқатишни 117 йўналишда, қарийб 18 минг километр масофада амалга оширади. Компания ва унинг тизимидаги корхоналар орқали республика ва маҳаллий миқёсдаги барча босма даврий нашрлар тарқатилади.

ГАЗЕТА УЧ КУНДА ЕТКАЗИЛИШИ КЕРАК

— Республика миқёсидаги босма даврий нашрларни обуначиларга Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларига улар чоп этилиб, компанияга тақдим этилган куни, туманлар марказига кейинги кунигача ҳамда қолган аҳоли пунктларига босилган кундан учинчи кунигача бўлган даврда етказиб берилади, — дейди «Матбуот тарқатувчи» компанияси Истиқболли  ривожлантириш ва молия бўйича директори ­Маҳмуд ­АРИПОВ. — Ушбу қоидани компания масъул ходимлари қатъий назоратга олган бўлиб, бу доимий мониторинг қилиб борилади. Агар етказиб бериш масаласида бирор бир камчилик ёки муаммо келиб чиқса, у зудлик билан бартараф этилади.

М.Ариповнинг сўзларига кўра, бозорнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу — босма даврий матбуот маҳсулотлари, айниқса, газеталарнинг ҳаётий даври жуда қисқа бўлиб, тизимда уларни тўғридан-тўғри олиб келиб саралаш ва ададларини бир томонлама ҳамда қайта етказиб бериш компаниядан катта логистик машаққат ва харажатни талаб қилади. Энг асосийси, транспорт-омбор логистикасидир. Битта «Матбуот» киоскининг нархи ўртача 35-37 миллион сўмни ташкил этади. Барча харажатни ҳисоблаганда, ҳар бир янги киоскни савдо жойига ўрнатиш компанияга ўртача 39 миллион сўмга тушади.

Шу боис киосклар харажатларини қоплаш, унинг рентабеллигини ошириш мақсадида қўшимча хизмат тури ва сотиладиган товарлар ассортиментини кўпайтириш бўйича ишлар олиб бориляпти. Хориж тажрибасига таянган ҳолда «Матбуот» киоскларининг вазифалари кенгаймоқда. Улар аҳолига бир неча, жумладан, ахборот, рекламага оид, турли хилдаги тўловларни қабул қилиш, интернет-магазинларнинг буюртмаларини бажариш каби хизмат турларини кўрсатиши йўлга қўйилган.

Анъанавий «Матбуот» киосклари тез орада ҳозирги даврнинг талаб ва таклифига асосан, замонавийлаштирилади. Улар умумий мультимедиа марказларига айлантирилади. Бунда аҳолига ижтимоий аҳамиятга эга, хусусан, тўлов терминаллари, интерактив карта, Wi-Fi орқали маълумотларни узатиш, интернет буюртмаларини бериш, уларни етказиш каби хизмат турларини кўрсатадиган объектларга модернизация қилиш юзасидан ишлар амалга оширилади.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар