Мамлакатимизда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни кучли ижтимоий ҳимоялаш, ташаббус ва ғояларини юзага чиқариш учун яқиндан кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш доимий эътиборда бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан юртимиз аёлларининг инновацион ғоялари, лойиҳалари, ишланмаларини амалиётга жорий этишга ҳар томонлама кўмаклашиш, фан, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз фаолияти самарадорлигини юксалтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бу борадаги амалий ишлар натижасида «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» танлови ташкил этилиб, унда ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини амалиётга жорий этиш истагида бўлган олималар, докторантлар, истеъдодли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочилар, рационализатор, муҳандис, конструктор, дастурчи, шифокор, тадбиркор аёлларнинг изланишлари атрофлича ўрганилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» биринчи республика танлови ғолиблари куни кеча пойтахтимизнинг «Туркистон» саройида муносиб тақдирланди.
Пойтахтимиздаги Турин политехника университетида шу йил 6-7 февралда бўлиб ўтган тадбирда уларнинг иши билан атрофлича танишиш, янгиликларнинг ўзига хослиги, афзаллигига оид илмий тақдимотларда қатнашиш имконияти яратилди. Ушбу танлов юртимиз хотин-қизларининг иқтидори, изланиши, уддабуронлиги, тадбиркорлиги, эпчиллигини яна бир карра кенг жамоатчиликка намойиш этди. Ишланмалар тиббиёт, таълим, илғор технологиялар, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа кўплаб соҳаларни қамраб олган.
— Бу танловда иштирок этишнинг ўзи катта шараф, — дейди Тошкентдаги Турин политехника университети талабаси Насиба Исломбоева. — Сабаби, унда илм-фан, инновацион технологиялар, тадбиркорлик бўйича изланаётган аёлларнинг ишланмалари, улар меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотлар фаолиятидан атрофлича хабардор бўлиш имконияти яратилди.
Республика экспертлар кенгаши томонидан ишланмаларнинг янгилиги, мазмун-моҳияти, иқтисодий, маънавий-маърифий самараси, аҳамияти каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди. Энг яхши лойиҳа ва ғоялар муаллифларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Назокат УСМОНОВА
(ЎзА)
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил