Чеварликдан бошлаб, хорижгача чиққан тадбиркор қиз
Замонавий тикув машинаси чеварнинг иш унуми, сифатини анча оширади. Негаки, ишлаб чиқаришда асосий омил техника-да. Тикилган либоснинг харидоргир бўлиши учун нафақат чиройли, балки сифати ҳам юқори бўлиши лозим.
Бекободлик Шоҳидахон Эрматова ёш бўлишига қарамай, ўз бизнесини йўлга қўйиб, бозорларга чеварлик маҳсулотларини етказиб бермоқда.
— Тикувчиликка болаликдан қизиқишим кучли эди, — дейди тадбиркор Шоҳидахон ЭРМАТОВА. — Қўғирчоқлар учун жажжи кийимчалар тикиб, завқланардим. Шу боис тикиш-бичишни ўргандим. Дастлаб, қўни-қўшни, қариндош ва маҳалладошлардан буюртма олиб, турли либослар тикдим. Секин-аста харидорлар сони ортди, бироз маблағ ҳам йиғилди. Етмаганига банкдан кредит олдик ва учта замонавий тикув машинаси харид қилиб, иш кўламини оширдик. Кейин бизнес-режа тузиб, тикув цехи очишни мақсад қилдим. Банкдан юз миллион сўм кредит олдим. Кейинги масала жой билан боғлиқ эди. «Ўзметкомбинат»га мурожаат қилдик. Ижарага арзон ва қулай жой топиб беришди. Йигирмата тикув машинаси олдик.
Бугун малакали кадрлар етишмаслиги ҳар соҳанинг оғриқли нуқтаси. Тадбиркор бу муаммонинг ҳам ечимини топди. Яқин атрофда яшовчи қизлар, аёлларни уч ой давомида тикувчиликка ўқитди ва ўзи ташкил қилган цехга ишга олди. Ҳозирда 20 нафар доимий ишчи кучига эга. Улар орасида ногиронлар ҳам бор. Цех тумандаги турли ташкилотлар, давлат корхоналаридан буюртма олиб, сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.
— Буюртмалар кўпайиб кетса, вақтинчага четдан ишчи ёллаймиз, — дейди ёш тадбиркор. — Кўпчилик хонадонларда тикув машинаси бор, уй бекалари ҳам яхшигина чевар. Иш кўпайса, улар ёрдамидан фойдаланиб, буюртмани вақтида етказиб берамиз. Ишчилар даромадимизга қараб, ойига 800 мингдан 1,5 миллион сўмгача ойлик маош олади. Биргина ўтган йилда цехнинг 500 миллиондан ортиқ пул айланмаси бўлди. Шундан 40 фоизи соф фойдага қолди.
Шоҳидахон қатор хорижий давлатларда ўтказилган кўргазмаларда ҳам иштирок этди. Хусусан, 2017 йил декабрь ойида Остона шаҳрида бўлиб, у ерда тажриба оширди. Қолаверса, экспорт қилиш ва Остонанинг ўзида миллий маҳсулотимиз сотувини йўлга қўйиш учун ижарага жой олишга ҳам муваффақ бўлди.
— Бизнес мен учун мутлақо бошқа соҳа бўлгани учун аввалига қийинчиликлар бўлди, — дейди тадбиркор. — Иқтисод, бухгалтерия, маркетингни тушунмаслигимдан кўп панд едим. Айниқса, чет тилларини билмаслигим, халқаро ярмаркаларда нозик томонимга айланди. Шу сабаб яқин орада ўқув курси очиш ниятидаман. Ёшларни бизнесга йўналтириш баробарида инглиз, рус ҳамда корейс тилларини пухта ўргатмоқчиман. Албатта, ўзим ҳам чет тилини пухта ўрганаман.
Ҳа, ўз ғояларини амалга татбиқ қилиш истагида бўлган ёшлар муваффақиятга эришади. Дарвоқе, у тикув машиналари сонини 100 тага етказиш ниятида.
Ноила САҲОБИДДИНОВА
ёзиб олди.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил