Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.
Парламент сўрови муҳокамасида депутатлар банкларни трансформация қилишдаги ҳолатлар тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг замонавий банк хизматларига бўлган талабларини қондиришга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидладилар. Хусусан, таҳлиллар банк секторида давлат улуши юқори даражада сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда янги ташкил этилган кредит ташкилотларининг асосий қисми Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жойлашганлиги сабабли, қишлоқ ҳудудларида уларнинг хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган. Бу эса банк ва молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш ҳамда бундай хизматларнинг барча аҳоли пунктларида кўрсатилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини талаб этмоқда.
Шунингдек, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар банк карталари орқали фирибгарликларнинг олдини олишга қаратилган чоралар, хусусан банк тизимида замонавий ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш борасида ҳам тезкор чора-тадбирлар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Т.Ишметовга ушбу масалалар юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил