Долзарб мавзу      Бош саҳифа

100  МИЛЛИАРД  ЎЗЛАШТИРИЛГАН,

Аммо шунга яраша иш бажарилганми?

Кўп қаватли уйлардаги муаммолар қачон барҳам топади?

100  МИЛЛИАРД  ЎЗЛАШТИРИЛГАН,

Сир эмас, бугун айрим кўп қаватли уйлар ўта ночор аҳволга тушиб қолган: томи йўқ ёки яроқсиз ҳолатда, чакка ўтаверганидан, ҳатто, деворлари нураб, чиқиш-кириш йўлакларидаги эшик-деразалар синиб кетган. Энг ёмони, канализация тизими умуман ишламайди ёки мавжуд эмас. Хуллас, муаммо кўп. Бундай уйлар, айниқса, шаҳарларда, кўздан бироз четдаги ҳудудларда кўп учрайди.

Президентимизнинг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинди. Мамлакатимизда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари ташкил этилди.

Мана, вазирлик ташкил топганига салкам бир йил бўлди. Бу вақт оралиғида мазкур ташкилот ўз зиммасига юклатилган вазифаларни қанчалик бажаришга улгурди? Аҳоли уларнинг фаолиятидан мамнунми?

— Ўтган даврда бир қатор ишлар амалга оширилди, — дейди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар ­САЛИЕВ. — Хусусан, 2017 йилда тоза ичимлик сув танқислиги бор ҳудудларда истиқомат қилувчи 850 мингдан ортиқ аҳолига обиҳаёт етказиб берилди. Биргина Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 26,4 миллиард сўмга тенг, узунлиги 101 километрни ташкил этувчи «Қўнғирот-Мўйноқ» сув қувури ва «Қўнғирот» сув тақсимлаш иншооти қурилди. Бундан ташқари, республика бюджети маблағлари ҳисобидан ўтган йили 272 та қишлоқ аҳоли пунктида ичимлик сув объектлари қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 726,7 километр сув тармоқлари ётқизилди. 119 та ерости сув қудуқлари ковланди ва 170 та насос ускуналари ўрнатилди.

— Ҳозир туманлардаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳам тузилди. Бу амалда нечоғли самара бермоқда?

— Ҳақиқатан ҳам, шу пайтгача чекка-чекка ҳудудлардаги кўп қаватли уйларда уларнинг шароитини яхшилашга хизмат қиладиган ширкатлар йўқ эди. Шундай бўлгач, табиийки, аҳолидан ўзи истиқомат қилаётган уй учун ҳеч қандай маблағ талаб этилмаган. Бу эса охир-оқибатда кўп уйларнинг аянчли аҳволга келиб қолишига сабаб бўлди. Шуни инобатга олиб, қиш мавсумига тайёргарлик вақтида вазирлигимиз ходимлари гуруҳ-гуруҳга бўлиниб, жойларга чиқиб ўрганиши натижасида чекка туманлардаги 300 дан зиёд кўп қаватли уйда ширкат тузишга эришилди.

Дастлаб, аҳолидан бунга эътироз кўп бўлди. Лекин йиғилган пуллардан ўзи истиқомат қилаётган уйнинг шароити тубдан ўзгарганини кўргач, аксарият фикрини ўзгартирди. Масалан, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Қумқўрғон, Қизириқ туманларидаги кўп қаватли уйлардаги шарт-шароит, янгиланишларни кўрсангиз, бунга гувоҳ бўласиз.

— Фақат бир уйга хизмат кўрсатадиган айрим ширкатлар бу йил мажбурий бадал пулини сезиларли даражада оширди. Бундан эса аксарият хонадон эгалари норози. Негаки, ҳаммаси ҳам рисоладагидек ишламайди. Шундай экан, уларнинг жавобгарлиги ва масъулиятини янада ошириш учун бундай ширкатни хусусий сервис хизматлари кўрсатадиган фирмаларга бириктириб қўйса бўлмайдими?

— «Бир уй — бир ширкат» тамойили асосида иш бошлангач, баъзи ширкатлар фаолиятини ўргандик. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, улар орасида ўз зиммасидаги вазифани тўла бажармаётганига ҳам гувоҳ бўлдик. Хусусан, 244 та ширкат иши ўрганилганда, қарийб 100 миллиарддан ортиқ пул ўзлаштирилгани (бажарилган ишларга кетган харажатни ошириб кўрсатиш ҳолатлари) аниқланган. Шунинг учун битта уйга хизмат кўрсатадиган айрим ширкатлар фаолиятидан одамлар норози. Чунки улар мавжуд муаммоларни мустақил ҳал қила олмаяпти.

Аслида ҳар бир ширкат ўзига бириктирилган уй талабидан келиб чиқиб, уй учун керакли ишларни белгилаши ва уни бажариши лозим. Шунга кўра, мажбурий бадалнинг миқдори белгиланади. Тартибга биноан, биронта ширкатни хусусий сервис хизматлари кўрсатувчи фирма билан мажбурий бириктириш мумкин эмас. Ширкатлар ихтиёрий равишда шартнома имзолайди. Бунга аралашишга бизнинг ҳақимиз йўқ.

Ҳозир янги — биллинг тизимига ўтиш устида иш олиб борилмоқда. Бу йўналишда иш бошлангач, ҳеч бир ширкат ўз ҳисобидаги маблағдан ноқонуний мақсадларда фойдалана олмайди. Унинг ҳисобидаги пуллар вазирлик назоратида бўлади. Шунда ширкат аҳолидан йиғилган бадални фақат ўша уйнинг моддий-техник ҳолатини яхшилашга сарфлайди.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔217

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 217    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар