Давр нафаси      Бош саҳифа

ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛАДИ

Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Элимизнинг кўп асрлик урф-одатлари, орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича мазмун-моҳият касб этди, мамлакатимизда яшаётган барча миллатлар орзиқиб кутадиган умумхалқ байрамига айланди.

ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда бу айёмга катта тайёргарлик кўрилди.

Наврўз байрами ҳамма жойда — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шаҳар, туман, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳридаги асосий байрам тадбирлари «Ўзэкспомарказ» боғида бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

«Ўзэкспомарказ» ҳудуди байрамона безатилган. Меҳмонлар учун айвончалар, санъаткорлар учун саҳналар ташкил этилган.

Бу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳукумат аъзолари, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган ватандошларимиз, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари жам бўлган.

Бу йилги байрам ҳар галгидан бошқача бўлди. Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоят учун алоҳида жой ажратилди. Унда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос санъати, анъаналари, ҳунармандчилиги, таомлари намойиш этилди.

Фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқишлари, миллий ўйинлар, одамларнинг ўйин-кулгулари барчага завқ-шавқ улашди.

Шавкат Мирзиёев одамлар билан кўришиб, суҳбатлашди. Боғ бўйлаб ҳар бир ҳудуднинг бадиий чиқишларини томоша қилди. Барчани Наврўз байрами билан табриклади. Юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилади.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди.

Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида вилоятнинг салоҳияти, шаҳар ва туманларнинг кўргазмалари, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиздаги ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди. 

Шавкат Мирзиёев мазкур боғда ўрнатилган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари пойига гул қўйди.

Ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари бўлган ушбу шоирлар замондош, ҳамфикр бўлган. Уларнинг адабий мероси бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашди. Президентимиз улар билан суҳбатда аждодларимизнинг маънавий мероси халқларимизнинг умумий бойлиги экани, уни ўрганиш азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔117

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар