Жараён      Бош саҳифа

ОРТИҚНИНГ ШАХМАТДАГИ ҒАЛАБАЛИ ОДИМЛАРИ

Шахмат — ақл гимнастикаси. Бу ўйин инсон тафаккурини, фикрини теранлаштиради. Ақлий фаолиятни оширишга ёрдам беради. Бугун шахматга қизиқувчи иқтидорли ёшлар кўп. Ҳатто, ҳали ҳарф танимайдиган айрим болакайлар ҳам бу ўйинни ўйнай олади. У билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Улар улғайган сари маҳорати ошиб, халқаро майдонда дона сурмоқда.

ОРТИҚНИНГ ШАХМАТДАГИ ҒАЛАБАЛИ ОДИМЛАРИ

Тошкентлик Ортиқ ­Нигматов ҳам болаликдан шахматга ошно бўлди. Тафаккур ўйинини пухта ўрганишга ҳаракат қилди. Айни пайтда у катта-катта ютуқларга эришиб келаётган истеъдодли ёш шахматчилардан бири.

— Бобом ўртоқлари билан кўчада шахмат ўйнарди, мен эса ёнларига бориб, ўйинни томоша қилардим, — дейди ­Ортиқ НИГМАТОВ. — Ҳар бир юриш қизиқишимни оширарди. Шу туфайли, шахматга қизиқиб қолганман. Беш ёшимда мени шахматга беришди. Илк устозим Жасур Мажидовдан шахматдаги ҳар бир дона, унинг вазифасини ўргандим. Кунига 3-4 соат машқ қилардик. Ўйинни яхшилаб ўргангач, аввал кичик-кичик мусобақаларда қатнашдим. Баъзан ютуқларга эришганимда ўзимга бўлган ишонч ортарди. Шунда иштиёқим кучайиб, ақл маҳорабасига кўпроқ вақт ажратдим. Бу зое кетмади. Машаққатли машғулотлар самара бера бошлади.

Ортиқ илк ғалабасини 2007 йил мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўтказилган шахмат мусобақасида қўлга киритди. У ҳали мактабга боришга улгурмай, республика чемпиони бўлди. Шундан сўнг, медаллари кўпайиб, ғалаба кетидан ғалабага эришишда давом этаверди. Ёш шахматчи шу кунга қадар саккиз карра ўсмирлар ўртасида, уч марта катталар орасида Ўзбекистон чемпионлигига эришди.

— 2013 йилги Осиё чемпионатидаги иштироким бор салоҳиятимни амалда кўрсатишга имкон берди, — дейди шахматчи. — Ўшанда устозим, ота-онам ва юртдошларим ишончини оқлаш насиб қилди. Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль қўшдим. Шу пайтгача ана шу чемпионатда қатнашиб, тўрт карра Осиё чемпиони бўлдим. Ҳар гал ғалаба қозонганимда ич-ичимдан қувониб кетаман. Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиш насиб қилганидан бахтиёр бўламан. Бироқ мағлубият аламини тотган вақтларим ҳам бўлган.

Дарвоқе, Ортиқ ўз кучини олимпиадада ҳам синаб кўрди. 2015 йил Монголияда ўтказилган ўсмирлар шахмат олимпиадасида дона суриб, бронза медали насиб қилди. Мағлубиятидан ўзига хулоса чиқарадиган бу йигит изланишдан тўхтамайди. Қаерда хато қилгани устида бош қотиради ва уни тўғрилашга интилади. Бу изланиш эса ўзининг мевасини бериши аниқ. Яқинда Россиянинг Тула шаҳрида ўтказилган Полетов мемориал мусобақасида қатнашган спортчимиз, 9 ўйиндан 7,5 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Ҳозирда Тошкент иқтисодиёт ва сервис коллежида таҳсил олаётган бу шахматчимизнинг мақсадлари улкан. Халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, байроғимизни баланд кўтарсам, дейди. Бунга эришиш йўлида эса устози ­Бобур Сатторов билан астойдил машқ қилмоқда.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔48

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔92

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔107

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 48    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 92    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 107    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 142    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 156    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар