Саломатлик      Бош саҳифа

ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМ

Кунлар исиши билан кўпчилик томорқа ишлари билан банд бўлиб, қўл ва оёқ парваришига деярли эътибор бермайди. Айниқса, товон ёрилиши баҳор ва ёз ойларида кўп учрайдиган ҳолатдир.

ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМ

Товон ёрилганда унда катта-кичик, чуқур-саёз кўринишдаги ёриқлар пайдо бўлади. Юрганда, жисмоний меҳнат билан шуғулланганда кучли оғриқ сезилади. Кечаси ачишиб, гоҳо лўқиллаб оғрийди.

Товон ёрилишининг асосий сабаби — шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик. Шунингдек, ўзига ноқулай пойабзал кийиш, сувда (захда) кўп юриш, терининг  ҳаддан ташқари қуриб кетиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун уй шароитида бир неча муолажа қилинса, яхши самара беради. 

 Ҳар куни ётишдан олдин оёқ яхшилаб ювилади ва ёғли ёхуд таркибида А дармондориси бўлган крем суртиб, терига сингиб кетгунча ишқаланади.

 Картошка майда тўғралиб ёки қирғичдан ўтказилиб, оёқ тагига бир неча соатга боғланади. Оёқ териси юмшагандан сўнг, картошка қолдиқлари ювилиб, озиқлантирувчи крем суртилади.

 Агар товонда енгил чизиқлар пайдо бўлса, уч-тўрт ҳафта давомида илиқ сувда оёқ ванна қилинади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар