Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилШифокорларнинг таъкидлашича, дунё аҳолисининг 3 фоизи азият чекадиган хуррак отиш аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учрар экан. Баъзан бу ҳолат айрим касалликлар белгиси сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
— Уйқуда хуррак отиш оддий ҳолат ёки апноэ касаллиги белгиси бўлиши мумкин, — дейди тиббиёт фанлари номзоди, невропатолог Умида ШАМСИЕВА. — Баъзида нафас йўлларининг торайиши хуррак отишга сабаб бўлади. Бу беморлар отоларингологга мурожаат этиши зарур.
Апноэ касаллиги асосан қон босими ошиб турувчи, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига ружу қўйган кишиларда учрайди. Апноэда биринчи галда уйқу бузилади. Шунингдек, чарчоқ, иш фаолиятининг пасайиши, эрталаб уйқудан турганда бош оғриши кузатилади.
Беморда диққат ва хотира пасайиши юз бера бошлайди. Шунинг учун ҳам касаллик эрта бартараф этилмаса, асоратлари оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Касалликни даволашда умумий қон таҳлили, юрак фаолияти, бош мия ҳолати, нафас аъзолари текширилади ва натижага қараб муолажа буюрилади. Соғлом бўлишда асабларни тинч сақлаш ва тиниқиб ухлаш муҳим. Бунинг учун кечки овқатни ётишдан икки соат аввал ейиш ва тунги сайрни одат тусига айлантириш керак.
Уйқунинг кунлик меъёрда бўлиши ва парҳез касалликни бартараф этишда энг самарали усул саналади. Бу борада, айниқса, алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан бутунлай воз кечиш жуда муҳим. Бундан ташқари, баланд хуррак отувчилар бўйин ва бошни бир хил ҳолатда тутиб ухлаш учун махсус ортопедик ёстиқлардан фойдалангани маъқул.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил