Давр нафаси      Бош саҳифа

ИККИ КЎЗИМ БОР МЕНИНГ БИРИ ТУРКМАН БЎЛСА, БИРИ ЎЗБЕГИМ

«Туркманистон ва Ўзбекистон тинчликсевар давлатлар, яхши қўшнилар сифатида танилган. Мамлакатларимиз халқаро майдонда ҳам, ўзаро алоқаларда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Туркманистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни барча соҳалар бўйича кенгайтиришга тайёр…»

ИККИ КЎЗИМ БОР МЕНИНГ  БИРИ ТУРКМАН БЎЛСА, БИРИ ЎЗБЕГИМ

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов айтган бу фикрлар унинг мамлакатимизга амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи нақадар катта аҳамиятга эга эканининг яққол ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Ўзбек ва туркман халқлари азалдан бир дарёдан сув ичиб, тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келган. Халқларимизни ягона тарих, муштарак маданият ва қадриятлар, ўхшаш тил ва урф-одатлар бирлаштириб туради. Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка асос бўлмоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яқин дўстлиги, ўзаро самимий ҳурмати ва ишончи мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожида муҳим ўрин тутмоқда. Президентларнинг ҳар бир учрашуви икки давлат муносабатлари кўламини янада кенгайтириш имконини бермоқда. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг бу галги учрашуви ўзаро манфаатли ва фаол мулоқотнинг мантиқий давомидир.

— 2017 йил мамлакатларимиз ҳамкорлиги ривожида тарихий йил бўлди. Ўзбекистон Президенти Туркманистонга уч маротаба ташриф билан борди. Бу мамлакатларимизнинг стратегик даражадаги муносабатларига янги суръат бахш этди, эришилган келишувлар амалга оширилишига жиддий туртки берди. Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 55 фоиз ўсди. Бу, албатта, ўтган йилги келишувларимиз натижасидир. Олий даражадаги бу галги музокаралар ушбу суръатни янада ошириш йўлида жиддий қадам бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш мамлакатларимиз ҳамкорлигида алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёда тинчлик ва барқарор ривожланишнинг самарали механизмларини яратиш тарафдоридир. Мамлакатларимиз Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича якдил фикрга эга.

Учрашувда терроризм, экстремизм, наркотикларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчилик ҳамда халқаро хавфсизликка таҳдид соладиган бошқа хавф-хатарларга қарши курашишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди. Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида янада мустаҳкамлашга ва ўзаро алоқаларни изчил ривожлантиришга доир 17 ҳужжат имзоланди.

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи шарафига Махтумқули кўчасида «Ашхобод сайлгоҳи» барпо этилди.

Туркманистон Президенти ­Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Хоразм вилоятида бўлди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятининг Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги Туркман маҳалласида минглаб туркманлар ўзбеклар билан тинч-тотув, бир оила вакилларидек иноқ яшаб келмоқда. Уларнинг ўз она тилида таълим олиши, урф-одатлари ва анъаналарини ривожлантириши учун барча шароит яратилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Янгиланган лойиҳадаги уй-жойлар, замонавий мактаб, мактабгача таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаби, оилавий поликлиника бинолари қишлоқ қиёфасини буткул ўзгартириб юборди. Замонавий ва миллий меъморчилик анъаналари асосида «Ўзбек-туркман» дўстлик уйи бунёд этилди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов халқларимиз дўстлиги рамзи сифатида барпо этилган ушбу иншоотни бориб кўрди. Бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов «Улли ҳовли» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. «Ичан қалъа» ҳамда Нуриллабой мажмуасини зиёрат қилди.

…Атоқли шоир Махтумқулининг шундай сатрлари бор: «Фироғийнинг икки кўзи бор, бири туркман бўлса, бири ўзбегим». Дарҳақиқат, бугун ушбу дўстлик анъаналари янги босқичга кўтарилди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔3

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔67

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔193

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар