Давр нафаси      Бош саҳифа

Янги «Nexia»: янада қулай, тежамкор, кучли ва замонавий

Жорий йилнинг иккинчи ярмида юртимиздаги «GM Uzbekistan» корхонаси серияли равишда ишлаб чиқарадиган янги авлод «Chevrolet Nexia»

Янги «Nexia»: янада қулай, тежамкор, кучли ва замонавий

(«Ravon Nexia R3») ўзбек автомобиль тарихида янги босқични бошлаб беради, деб ёзмоқда Gazeta.uz.

Айтилишича, янги улов ҳайдовчи хавфсизлик ёстиғи билан таъминланган (энг юқори позицияда бу олд йўловчи учун ҳам мавжуд). Машина иммобилайзер, кундузги олд чироқлар (DRL) ҳамда «Isofix» болалар ўриндиқлари учун мустаҳкамлагичлар билан таъминланган.

Модель сиғими 1,5 литрга тенг, 16 клапанли 109 от кучига эга бензинли  двигатель, беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутисига эга. Эълон қилинган ёнилғи сарфи аралаш циклда — 100 км. учун 7,2 литр. Янги «Nexia» қарийб шовқин солмасдан ҳаракатланади.

Тепкилар яхши созланган, тўхташ тепкисини кучли босишга ҳожат йўқ. Капот ва юкхонанинг шовқиндан ҳимоялангани ҳисобига қўшимча қулайлик яратилган. Олд бампер пиёдаларни ҳимоя қилиш талабларига жавоб беради. Машина 11 рангда (4 таси янги ранг) тақдим этилади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар