Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ОЙНА ТОЗАЛОВЧИЛАР» ФАОЛИЯТИ КАМАЙМОҚДА

Ҳоким ҳисобот берди

Охирги пайтларда «фалон тумандаги фалон уйдаги енгилтабиат аёллар фаолиятига барҳам берилди» қабилидаги баёнотларни бот-бот эшитиб турибмиз. Айниқса, бу фаолият тури пойтахтда урчиб кетган шекилли, «ойна тозаловчи»лар ҳақидаги хабарларнинг учтадан биттаси шу ерга тўғри келмоқда.

Қизиқ, бир неча йиллар олдин бу каби ҳолатлар очиқ-ойдин муҳокама қилинмас, бундай фаолият устида қўлга тушганлар оммага ошкор этилмас эди. Лекин бугун вазият ўзгарди. Уларга қарши кескин ва самарали кураш бошланди.

Хўш, бу борада Миробод тумани ҳокимлиги қандай ишларни амалга оширмоқда? Тошкент шаҳар ҳокимлигида Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан очиқ мулоқотда ушбу саволларга ҳам жавоб қайтарди.

— Афсуски, бундай шармандали ҳолатлар бизнинг туманга ҳам бегона эмас, — дейди Миробод тумани ҳокими Шуҳрат ­ПЎЛАТОВ. — Уларга қарши кескин курашяпмиз. Масалан, биргина ўтган йилга нисбатан бу йилда мазкур фаолият билан шуғулланаётганлар ёки уларга шароит яратиб бераётганлар сони 43 тага камайди.

Бундан ташқари, туманимиздаги қирққа яқин ноқобил ва нотинч оилаларнинг ҳар бирига уйма-уй кириб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда ва имкон доирасида ҳал этилмоқда. Масалан, туманимиздаги умумий типда қурилган ётоқхонада ОИТС касаллиги билан оғриган бир бемор аёл бор эди. Унинг касаллик даражаси энг охирги нуқтасига етган. Умумий ётоқхона эмасми, касаллиги оқибатида қўни-қўшниларига ҳам ноқулайлик туғдираётган эди. Шу боис аёлни махсус касалхонага жойладик.

— Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга қандай кўмак бериляпти?

— Шахсан шу туманнинг ҳокими сифатида рўйхатда турган кам таъминланган оилалар хонадонида бўлиб, аксариятининг муаммосини жойида ҳал этдик. Масалан, Фитрат маҳалласида бир оила бор. Ниҳоятда ночор. Аксига олиб бир фарзанди ногирон. Шу оилага зарур дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бемор фарзандига 22 миллион сўмга протез оёқ сотиб олиб берилди. Бундан ташқари, ижтимоий соҳада ҳам сезиларли ишларни амалга ошир­япмиз. Жумладан, туманимиздаги 25 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 17 та умумтаълим мактабига туман бюджети ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилди. Улар зарур воситалар билан таъминланди. Шунингдек, коммуникация соҳасида ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Жорий йилги куз-қиш мавсумини безиён ўтказиш учун ҳаракатлар бошлаб юборилган.

— Қанча аҳоли ишсизлар рўйхатида турибди?

— Туман аҳолисининг сони 134,5 минг кишини ташкил қилса, шундан, 71 ярим минги иқтисодиётда фаол ҳисобланади. Банд аҳоли сони 68 мингдан ортиқ. 3 мингдан ортиқ аҳоли маълум бир йўналишда фаолият юрит­моқда. Умуман, ишсиз аҳоли ҳам нима биландир банд. Рўзғорини тебратяпти. Шу давргача тумандаги бандликка кўмаклашиш марказига 700 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Шундан 60 фоизи иш билан таъминланди. Қолгани салоҳиятига қараб, касбга йўналтирилди. Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлашим керак, аҳоли орасида иш сўраб, мурожаат қилган ва биз таклиф қилган иш ўринларига ойлик маош камлиги ёки бошқа сабабларга кўра, рози бўлмаган кишилар ҳам йўқ эмас. Имкон доирасида шундай инсонларга ҳам кўмак беришга ҳаракат қиляпмиз.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔66

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔302

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар