Саломатлик      Бош саҳифа

ТАБИИЙ  ВА  ФОЙДАЛИ  БЎЁҚ

Ҳамиша ёш ва гўзал кўринишда сочнинг аҳамияти беқиёс. Аёллар сочи янада жило сочиб туриши учун турли бўёқ ва хинадан фойдаланади. Азалдан гўзал ва соғлом сочни парваришлашда ишлатилган хина ўсимлиги бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади. Хўш, қайси хусусиятига кўра у соч бўёғи ўрнида ҳам қўлланади? Бугунги замонавий бўёқлардан фарқли жиҳатлари нимада?

ТАБИИЙ  ВА  ФОЙДАЛИ  БЎЁҚ

— Хина нафақат, сочга жило беради, балки керакли витамин ва моддалар билан ҳам тўйинтиради, — дейди мутахассис Шаҳноза ­КАРИМОВА. — У сочдаги тўқималар билан киришувчанлик хусусиятига эга. Бу эса, соч илдизини керакли моддалар билан озиқлантиради. Синувчанлиги ортиб кетганда, уларни асл ҳолига қайтариб, эгилувчанлигини таъминлайди.

Сочни хина билан бўяганда табиий кўриниши учун бир чойқошиқ қора чой ва шунча қаҳва қўшиш тавсия этилади. Улар сочдаги майинликни янада оширади. Хина соч рангини бутунлай ўзгартирмайди. Бироз қизғиш тус беради. Кўпроқ жигарранг сочли аёлларга мос тушади. Натижада, соч ҳеч қандай қўшимча воситаларсиз ҳам ўзгача кўринишга эга бўлади. Бошқа турли кимёвий бўёқлардан фарқи ҳам шунда бўлиб, у соч илдизини мустаҳкамлайди. Толаларини қалинлаштириб, текислайди. Бош терисига ҳеч қандай аллергик таъсир ўтказмайди, толалар зичлигини оширади. Соч тўкилишидан азият чекаётганлар учун ҳам хина жуда фойдали. Қолаверса, хина соч ўстириш хусусиятига ҳам эга. Баъзи соч терилари ёғланиб, қазғоқ пайдо бўлади. Бундай тусдаги терига ҳам хина айни муддао. Кимёвий моддалардан аралаштириб тай­ёрланган бўёқлар сочнинг табиий рангини йўқотиб, уларнинг тўкилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Аввалги табиий хиналар ўрнини бугунги кунда махсус қадоқланганлари эгаллади. Уларнинг таркибида турли қўшимча моддалар мавжуд бўлиб, уй шароитида ундан фойдаланишда сочнинг қалин ёки сийраклиги, ранги, албатта, инобатга олиниши керак. Қўллаш меъёрини назорат қилишни ҳам унутмаслик лозим. Акс ҳолда, соч ранги кутилган натижани бермаслиги мумкин.

Озода ВАЛИЕВА,

тайёрлади




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔199

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔296

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔547

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар