Жараён      Бош саҳифа

ИККИ ҚАРДОШ ХАЛҚ ЁШЛАРИ

Туркияда ишлаётган ёшлар ҳаётидаги муаммолар ечим топадими?

Ёшларнинг илмли инсонлар ва доимий изланиш олиб бораётган тенгдошлари билан ҳамсуҳбат бўлиши уларни янгидан-янги ғоялар сари илҳомлантиради. Мулоқот ва фикрлар баҳси ёшларни доим олға бошлайди.

Айниқса, бугунги ривожланиш жараёни жадаллик билан кечаётган даврда ўқиш-ўрганиш билан бирга тажриба алмашишнинг ҳам аҳамияти катта. Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Туркия Бош вазири Девони ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги — ТИКА ташаббуси билан Туркияда 119 нафар ўзбекистонлик ёшлар иштирокида халқаро ташкилотларнинг лойиҳалари тақдимоти, семинар-тренинг ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Истанбул шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташрифлар ва турли маданий тадбирлар ташкил этилди.

— Семинар машғулотларида лойиҳа тузиш, унга сарфланадиган сармоянинг миқдори ва қаердан олинишини аниқлаш, мақсадга эришиш учун босқичма-босқич режалар тузиш ва якунда фаолиятнинг бутунлигига эришиш тўғрисида тақдимот материаллари намойиш этилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциацияси раиси Миродилла АЛИМБАЕВ. — Шунингдек, Туркия ва Ўзбекистон давлатлари мисолида ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича баҳс-мунозара ва савол-жавоблар бўлиб ўтди. Таълим тизими, кичик бизнес субъектлари ва туризм хизмати бўйича муаммо ва таклифлар, шунингдек, уларнинг ечими ва афзалликлари таҳлил этилди. Тингловчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, интерфаол ва замонавий усулларда мавзуларнинг назарий қисмини амалиёт билан интеграциясини ўрганиб чиқишди. Лойиҳани амалга оширишда учрайдиган тўсиқлар, ташқи омилларнинг лойиҳани бажарилиш жараёни ва сифатига таъсири борасида жуда кўп фикрлар билдирилди.  

Шунингдек, Ассоциация Марказий бошқарув аппарати вакиллари Истанбул шаҳридаги «Оқсарой» ва «Лаълили» бозорларида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганишди. У ерда меҳнат қилаётган ёшларнинг кўпчилиги миграция қонунчилиги ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги, суғурта масаласи, паспорт билан вужудга келадиган муаммолар, мамлакатдан депорт қилинган Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган жарима миқдорининг кўплиги ва Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллигига киришда вужудга келаётган муаммолар ҳақида айтишди.

Туркияда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган юртдошларимиз учун 400 дан ортиқ ўзбек адабиёти намуналари ҳадя қилинди. Шунингдек, Туркияда яшаётган ватандошлар тақдим этган 200 дан ортиқ турк адабиёти намуналари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига топширилди.

— Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган маҳорат дарслари ва ўқув семинарларида муҳим билим ва кўникмаларга эга бўлдик, — дейди «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби Наврўза ЯХЁЕВА. — Мамлакатнинг бой тарихи ва маданияти ҳақида кўплаб маълумотлар билан танишдик. У ерда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар билан учрашиб фикр алмашдик. Юртдошларимиз кўзида Ватан соғинчи шундоққина сезилиб турарди. Асосийси, икки қардош халқ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ривожланаётганига амин бўлдик.

Шунингдек, Туркиянинг «TRT world»  телеканали ва «Ёшлар медиа маркази» ННТ ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Эндиликда Марказ томонидан тайёрланадиган Ўзбекистон ёшлари ҳаётига оид янгиликлар ва репортажлар нафақат маҳаллий телеканаллар, балки  «TRT world» орқали бутун дунёга намойиш этилади.

Бу янги қадам юртимиз ёшлари ҳаётида катта ўзгаришлар ясаши аниқ. Шу билан бирга, бундай кенг имконият ва шароитлардан фойдаланиш, янги ғояларни амалга ошириш эса ёшлармиз зиммасига яна бир карра масъулият юклайди.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири     




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔39

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔96

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 39    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 96    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар