Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Камалак» болалар ташкилотида икки миллион нафарга яқин сардорлар фаолият олиб боради.
Уларнинг ўзаро тажриба алмашишларини таъминлаш, маҳорат ва малакаларини ошириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда «Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!» шиори остида анжуман ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилги анжуманда сардорлар қамрови анча кенгайиб, уларнинг 800 нафари иштирок этди. Шунингдек, уларга маҳорат сабоқларини бериш учун тажрибали, юқори малакага эга бўлган соҳа мутахассисларидан иборат мураббийлар жамоаси шакллантирилди. Анжуман дастуридан ҳар хил тўгараклар, маҳорат дарслари ўрин олди. Айниқса, турли лойиҳа ва тадбирлар, танловлар иштирокчиларга ўзгача кайфият бағишлади.
— Анжуманда иштирок этганимдан жуда ҳам хурсандман, — дейди Самарқанд шаҳри Сардорлар Кенгаши аъзоси Ҳанифа Зайниддинова. — Тайёргарлик жараёни ва анжуман давомида билимимиз янада ошди, ўзаро тажриба алмашдик.
Қилинаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад янги ўқув йилида ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган янги лойиҳа ва ташаббуслар сари йўл очишдир. Шунингдек, ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириришга қаратилган янги таклиф лойиҳалари ҳам билдирилди. Анжуманда «Камалак» болалар ташкилоти мадҳияси премьераси ўтказилиб, сардорлар ва томошабинларга манзур бўлди.
Муроджон ЗУФАРОВ,
Республика «Камалак» болалар ташкилоти раиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил